Кундалик хабарлар - 25 November 2014

  • 09:15“Ҳаракат”: Ражаб Эрдўғон ҳақ, эркак-хотиннинг тенглиги Исломга зиддир, Ислом дини ислоҳот қилиниши шарт

    Яқинда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Америка қитаъсини мусулмонлар очгани, Кристофер Колумб Кубадаги тоғларнинг бирида мачит кўргани ҳақида гапирганига таҳлил берар экан, “Ҳаракат” Агентлиги ўз хабарида шундай деган эди: “Ражаб Эрдўғон гапларини жиддий манбаларга асосланиб айтган бўлса керак. Акс ҳолда, у нафақат Абдураҳим Пўлат, балки, бутун дунёнинг кулгиси остида қолиши муқаррар. Бундай кулги эса, Ислом дунёсинининг обрўсини оширишга хизмат қилмаслиги аниқ.” Шу ерда...

24 November 2014
  • 22:33“Ҳаракат” хатқутисидан: “Юртим эртасидан очганда фоллар”

    1 Юртим эртасидан очганда фоллар, Ёқамни қўйвормас сўнгсиз саволлар. Эркимиз бўғзидан тортаркан пичоқ, Қайдан бахтин топсин бечора ҳоллар? 2 Сўзларинг замонга жуда ҳам мосдир, Қўллар амалиётинг ўзингга хосдир. Ҳеч инкор қилмаймиз сўзларинг, чунки Мутъелик бизларга ота меъросдир. 3 Юртимиз жаннат, деб йиртгунча тамоқ, Деҳқоннинг қайнаган қозонига боқ. Чиндан ҳам шу юртнинг фарзанди бўлсанг, Сен мени ёлғонга ўргатма, ўртоқ. 4 Қирлардан кетса-да қорларнинг изи, Кўнгилдан кетмади зорларнинг изи....

  • 22:06Ҳукумат АҚШ долларининг расмий курсини жиловлай олмаяпти

    Ўзбекистон Марказий Банки 25 ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга (2396 сўм 78 тийин) нисбатан 4,3 сўмга қимматлашиб, 2401 сўм 9 тийинни ташкил этмоқда. Мустақиллик йилларидаги расмий қиймат бўйича рекордни урган бу кўрсаткич яна ҳам ошиши ўз-ўзидан маълум. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг қиймати (харид 3380 сўм), суотвда эса 3400 сўмни ташкил қилмоқда. Яъни, АҚШ долларининг юзталигин...

  • 21:44Кенжа Ислом Каримга интернетда ҳужумлар бошланди

    Қатор интернет нашрларига Президент Ислом Каримнинг Лондонда таълим олаётган набираси Ислом Карим (Фуҳуша лақабли Гулнора Каримнинг ўғли) ароқхўр, наркоман ва маиший бузуқи эканлигини тасвирлайдиган мақолалар сиздирилди. “Сиздирилди” сўзига урғу бераётганимизнинг боиси мақолалар муаллифлари аноним бўлиб, мақолаларда Ислом Каримнинг юқоридаги сифатларини ифодаловчи фотосуратлар ҳам тақдим қилинган. Бундай суратларни, ўз-ўзидан маълумки, ҳамма ҳам қўлга кирита олмайди. Эълон қилинган мақолалар...

  • 21:13АҚШ Давлат Департаменти мулозими Тошкентга келади

    АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси, айни замонда, Давлат Департаменининг Жанубий ва Марказий Осиё бошқармаси раҳбари Ниша Бисвал шу йилнинг 1-2 декабрь кунлари Тошкентга келади. Давлат Департаменти хабарига кўра, илк бор Ўзбекистонга келаётган мулозим икки давлат ўртасидаги йиллик анъанавий консултацияларга бошчилик қилади. Шунингдек, Бисвал хоним Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва қатор расмий мулозимлар билан учрашиши кўзда тутилган. Унинг Тошкентга сафари...

  • 20:30Ислом Карим расмий ташриф билан Қозоғистонга келди, аммо қозоқ ахборот воситалари жим, Нурсултон Назарбой Россиялик ва Чехиялик меҳмонлар билан овора

    Ўзбекистон ахборот воситалари тарихда кўрсатилмаган тезкорлик билан Ислом Карим Остонага етиб келгани, уни Бош вазир Карим Масимов аэропортда кутиб олгани, кейин Нурсултон Назарбой билан учрашганини хабар қилдилар. Хабарларга бир неча йил аввалги учрашувда олинган расм қўйилган ва ташриф доирасидаги асосий учрашувлар эртага бўлиниши айтиб ўтилган. Аммо, тезкорлиги билан танилган Казинформ агентлиги жим. Ислом Карим Остонага етиб келгани ҳам хабар қилинмади. Лекин, бу агентликнинг бугун кечқур...

  • 08:08“Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг яна бир ғалабаси: Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот 9 ойда 100,309 триллион сўмни ташкил этгани эълон қилинди

    Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистон режими шунча йилдан бери иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини ўз халқидан бекитиб келар эди. Президент Ислом Карим ҳар йил оғзини кўпиртириб, бизда ЯИМ 8 фоизга ортганини айтса ҳам, унинг абсолют миқдорини айтмасди. “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Жаҳон Банки маълумотларига асосланиб, Ўзбекистонда ЯИМ 2011 йилда 43 млрд доллар атрофида, Қозоғистонда эса сал кам 184 млрд доллар эк...

  • 07:53Сенсация: Исроил “Яҳудий Халқнинг Миллий Давлати” мақомини олaди

    The Times of Israel газетасининг хабарига кўра, бу давлатнинг Вазирлар маҳкамаси “Яҳудий Халқнинг Миллий Давлати” ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади. 14 вазир бу қонун лойиҳасини маъқуллади, 4 вазир қарши чиқди. Энди қонун лойиҳаси мамлакат парламенти Кнессетга юборилади. Кнессет уни тасдиқласа, қонун кучга киради ва Исроил яҳудийларнинг миллий давлат мақомини олади. Бу қонунга кўра, маслан, тартибсизликларда иштирок этган маҳаллий араблар ва уларнинг қариндошлари яшаётган уйлари олиб қўйил...

  • 07:26Путин ўз инқирозининг яқинлигини билмайдиган даражада ахмоқ эмас

    «ТАСС» ахборот агентлиги Россия президенти Владимир Путинннинг президентлик масаласидаги бироз пессемистик характердаги гапларини эълон қилди. Хусусан, «Конституция [навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишимга] йўл қўяди, бироқ бу мен айнан шундай қарор қабул қиламан дегани эмас», – дебди Путин. Шунингдек, умрбод президент бўлиб қолишни хоҳлайсизми, қабилида берилган саволга Путин: «Йўқ», – деб жавоб берди. «Бу ҳолат мамлакат учун ҳам нотўғри, зарарли, менга ҳам керак эмас», – дея қай...

23 November 2014
  • 09:25“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Обаманинг атайлаб матбуотга сиздирилган Афғонистонга доир махфий фармони

    АҚШнинг энг машҳур газеталаридан бири The New York Times бир неча ҳафта олдин Барака Обама Афғонистонга доир махфий фармон имзолганини билдирди. Фармонга кўра, АҚШ қуролли кучларининг Афғонистонда сони орттирилади ва улар тўғридан-тўғри жангларда иштирок этадилар. Бундан ташқари, бу ҳужжат АҚШ ҳарбий кучларининг Афғонистонда қолиш муддатини яна бир йилга чўзади, АҚШнинг ҳарбий учоқларига Толибон ва бошқа террорист гуруҳларга қарши урушаётган афғон армиясини ҳаводан қўллаб-қувватлаш имкони беради...