Кундалик хабарлар - 19 November 2014

  • 20:54Ислом Карим Қозоғистонга сафар қилади

    Шу йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Карим расмий сафар билан Қозоғистонга боради. Бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Бўрибой Жексембин Ислом Каримнинг бу галги сафари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ягги поғонага кўтаради деб ҳисоблайди. Жамбил вилоятининг ҳокими бўлган йиллари ўша ердаги ўзбекча мактабларни бекитишга катта эътибор берган Бўрибой Жексембинга кўра, Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг 2014 йил 11 ноябрь куни Қозоғист...

  • 20:17Шубҳали хабар: Россияда ҳамюртимиз 19 йилга қамалганмиш

    Россиянинг Новосибирск вилоятида маҳаллий шериклари билан биргаликда наркотик моддалар савдосини кенг йўлга қўйган Ўзбекистон фуқароси 19 йилга қамалди. Кеча бу ҳақда хабар қилган Регнум ахборот хизмати гуруҳга бевосита раҳбарлик қилган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг Новосибирскдаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётганини таъкимдлаган. “У қамоқдан туриб уяли телефон орқали гуруҳ аъзоларига кўрсатма берган ва гиёҳванд моддалар савдосини уюштирган. Гуруҳ аъзоси бўлган икки нафар Росс...

  • 19:36Путин келaси ой бошида Тошкентга келади

    Россия ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, Кремлбоши Владимир Путин Ўзбекистоннинг янги элчиси Акмал Камолни қабул қила туриб гапирибди: “Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таклифига мувофиқ декабрь ойида Тошкентга боришни режалаяпман. Бу визитнинг икки томонлама муносабатларимизнинг кейинги ривожи ва Марказий Осиë минтақасидаги барқарорликни кучайтиришга ҳисса қўшишига шубҳа йўқ!” 10 йил муқаддам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисида келишув и...

  • 08:16Ўзбекистон дунёда замонавий қулчилик борасида етакчи, ўзбек халқининг ўз истаги билан

    Австралиянинг Walk Free Foundation (WFF) ташкилоти “Глобал қуллик индекси – 2014” жамоатчиликка тақдим этди. “Эркин Юриш Фонди” деб таржима қилинадиган ташкилотнинг номи кўпчиликка яхши таниш ва бу ташкилот Ўзбекистоннинг замонавий қулчилик ҳукм сураётган энг ёмон икки мамлакатнинг бири деб атабди. Индекс рўйхатида биз охиридан иккинчи бўлсак, биздан ҳам қолоқроқ бўлган Мавритания биринчи экан. “Қулликнинг замонавий шакллари деганда, инсонни ўз истагига қарши...

  • 07:24Қуддусдаги синагогага ҳужум қилган 2 араб 5 яҳудийни ўлдирди,

    Воқеа кеч эрталаб ультраордокс яҳудийлар эрталабки дуо қилиш маросими ўтказиш учун Қуддуснинг марказидан узоқроқдаги кичикроқ синагогага йиғилишётган пайтда юз берди. Пичоқ ва болталар билан қуроллангна ва юзи ўралган 2 филистинли араб 5 кишини ўлдиришга улгурди, хавфсизлик хизмати ва полиция ходимлари уларни отиб ўлдирдилар. Ўлдирилган Исроил фуқароси бўлган 5 яҳудийнинг 3 нафарида АҚШ, биттасида Буюбритания ватандошлиги ҳам бор экан. Бу террористик акт бўйича маъсулиятни ўз бўйнига фили...

  • 01:33Ўзбекистонда электротехника соҳасига янги раҳбар тайинланди, у ўз олдидаги вазифаларни тушунадими?

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Эркин Эминов “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланибди. Бу ҳақда UzReport телеканали бир неча кундан кейин хабар берди. Бу одам тайинловгача Вазирлар Маҳкамасида Машинасозлик, электртехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимида ишлаб келган экан. Ширкатнинг собиқ раҳбари тақдири ҳақида маълумотлар йўқ....

18 November 2014
  • 23:15Ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил АҚШ элчиси билан учрашди

    Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг мамлакатимизда миссияси тугаб бораётган элчиси Жорж Кролни қабул қилиб, Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг айрим масалалари, икки томонлама музокаралар жадвали ва унинг кун тартиби юзасидан фикр алмашди. АҚШ элчилиги бу хусусда маълумот тарқатмади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарномасида эса, пичоққа илинарли бир нима йўқ. Дарвоқе, шу йил 29 июлдаги хабарларимиздан бирида АҚШнинг Ўзбекистондаги янги э...

  • 22:44Энди Давлат протоколини Улуғбек Қурбонов юритади

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Улуғбек Қурбонов вазирликнинг Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Аввал ҳам шу бошқарма тизимида фаолият юритган Улуғбек Қурбонов энди бош бўлади. Вазирликнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда ташқи ишлар маҳкамасида фақат битта – Маданий ва гуманитар алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўрни бўш турибди. Эслатиб ўтамиз, бу бўш турган лавозимда бир вақтлар Ўзбекистон Президентининг ҳозир уй қамоғида ўтирган Фуҳуша лақбли қизи Гулнора К...

  • 22:14МДҲ ҳукумат бошлиқлари Ашхабодга йиғилишмоқчи

    Шу йилнинг 21 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича йигирмага яқин ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилади. Хусусан, мажлисда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Украина давлатлари томонидан ратификация қилинган Эркин Савдо Ҳудуди тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши муҳокама нишонига чиқади. Ўтган йилнинг майида шартномага қўшилган Ўзбекистонннинг бу борадаги иштиро...

  • 19:01Даҳшат: Эбола вируси қўшниларимизга етиб келди, бизга ҳам келадими?

    Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Истанбулдан Чимкентга йўловчилар учоғида келган бир йўловчида Эбола вируси дучор бўлганларнинг аломатлари борлигини учоқнинг стюардессалари сезишибди. Аэропортнинг керакли хизматларига бу ҳақда ўз вақтида хабар берилган экан, у касални дарҳол ҳаммадан изоляция қилиб, аниқ диагноз қўйиш учун керакли ишлар бошланди, дейилади хабарда. Хабарда яна бир нарса айтилади. У аёл касал эмасди. Қозоғистоннинг фавқулодда ҳоллар ва соғлиқни сақ...