24 November 2014
21:13 - АҚШ Давлат Департаменти мулозими Тошкентга келади

АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси, айни замонда, Давлат Департаменининг Жанубий ва Марказий Осиё бошқармаси раҳбари Ниша Бисвал шу йилнинг 1-2 декабрь кунлари Тошкентга келади. Давлат Департаменти хабарига кўра, илк бор Ўзбекистонга келаётган мулозим икки давлат ўртасидаги йиллик анъанавий консултацияларга бошчилик қилади. Шунингдек, Бисвал хоним Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ва қатор расмий мулозимлар билан учрашиши кўзда тутилган. Унинг Тошкентга сафари чоғида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ҳам бор, лекин Бисвалнинг кун тартиби ҳали эълон қилингани йўқ.

Ниша Бисвалнинг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарга 23 ноябрда чиққан, у Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон, Непал, Бангладешда ҳам бўлади, кейин Швейцарияга кетади.