24 November 2014
07:53 - Сенсация: Исроил “Яҳудий Халқнинг Миллий Давлати” мақомини олaди
The Times of Israel газетасининг хабарига кўра, бу давлатнинг Вазирлар маҳкамаси “Яҳудий Халқнинг Миллий Давлати” ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади. 14 вазир бу қонун лойиҳасини маъқуллади, 4 вазир қарши чиқди. Энди қонун лойиҳаси мамлакат парламенти Кнессетга юборилади. Кнессет уни тасдиқласа, қонун кучга киради ва Исроил яҳудийларнинг миллий давлат мақомини олади.

Бу қонунга кўра, маслан, тартибсизликларда иштирок этган маҳаллий араблар ва уларнинг қариндошлари яшаётган уйлари олиб қўйилиши, уларга давлатнинг ижтимоий ёрдами йўқ қилиниши мумкин. Бу ҳақда гапирган Бош вазир Бинямин Натаняху яҳудиларнинг миллий давлат мақоми демократик принциплардан юқори туришини урғулади.

Бу қонун қабул қилинса, Яқин Шарқда кескинлик яна юксалади. Муаммоларнинг ечими учун ягона йўл уруш бўлади. Кўринишидан, Исроил ҳамма араб давлатлари ўзига қарши бирлашса ҳам ҳеч нарса қилолмаслигига ишонади.