Кундалик хабарлар - 29 November 2014

  • 01:07Тошкентдаги йирик клиника шифокори пора билан қўлга тушди

    Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг травматология бўлими бошлиғи Равшан Ҳакимов 1,5 миллион сўм пулни пора сифатида олаётганида ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар прокураураси ва МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган махсус рейд даврида тиббиёт фанлари номзоди бўлган бу одам қутулиб қололмаган. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Шунингде...

28 November 2014
  • 22:13Қирғиз мактабида Ўзбекистон мадҳияси янграгани туфайли туман раҳбарияти ишдан олинди

    Қирғизларнинг 24.KG ахборот агентлиги Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги мактаблардан бирида Ўзбекистон мадҳияси янграганидан сўнг мактаб маъмурияти, туман раҳбарияти ишдан олингани хусусида хабар қилди. Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Оторбаев бу воқеадан сўнг дарҳол туман акими (ҳокими) Шомил Ортиқов ва унинг ўринбосари Абдилаким Гапаровни эгаллаб турган вазифаларидан озод этган. Маълум бўлишича, октябрь ойи охирида Аравон туманининг Тепақўрғон овулидаги 1-сонли мактабнинг 90 йиллигин...

  • 21:26Хитойга бир неча миллард куб метр газ сотаётган ўзбекларга кўмир қайғуси тушди

    “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бош директори Н.Умаров маҳаллий матбуотга баёнот бериб, бу йил аҳоли учун 1 тонна кўмир нархи 125 100 сўм этиб белгилангани, муассаса в ташкилотларга унинг чакана нархини оширмаслик ҳақида кўрсатма берилганини иддао қилди. Унга кўра, кўмир нархи 2014 йилнинг 1 октябрида Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган. Кўмирбоши Умаров аҳолини кўмир сотиб олиш учун минтақаларда ташкил этилган ҳудудий кўмир етказувчи унитар корхоналарига мурожаат...

  • 20:51Рустам Азим тилга кирди: тил ҳукуматникими ёки Ислом Каримники?

    Тошкентда икки кун давом этган Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси мажлисида мамлакатимиз делегациясига бошчилик қилган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азим ўрис матбуоти томонидан ўзбекларга, айниқса, ўзбек мигрантларига нисбатан миллатчилик кайфияти, Ўзбекистонни салбий тарафдан кўрсатиш мақсади акс этган чиқишлар кўпайганидан ташвишдалигини билдирди. Бу иддао ҳукуматимизнинг ўз тилими ёки Ислом Каримнинг тилими, муҳим эмас, аксинча, бу ўзбек ҳукумати ҳам нимадандир норозилиги ...

  • 20:14Ўзбек мардикорлари орсида ОИТС/СПИДга чалинганлар сони кескин ошмоқда

    Кеча Тошкентда чоп қилинадиган “Оила даврасида” газетаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари орасида ОИТС (одам иммунитет танқислиги синдроми) касалига чалинаётганлар кўрсаткичи ошиб бораётгани хусусидаги мақолани чоп қилди. Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбари Нурмат Отабековга газетага шу йилнинг 10 ойида мигрантлар орасида тузалмас дардни юқтирганлар 531 тани ташкил этгани, бу расмий статистика экани ва ҳали қанчадан-қанча аниқланмаган беморлар борлигини эътироф этган. Марказ раҳбар...

  • 19:36Қирғиз фашистлари етакчиларидан бири Мэлс Мирзакматовга қидирув эълон қилинди

    Кеча Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мэлс Мирзақматовга нисбатан Қирғизистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) билан боғлиқ жиноят иши очилиб, уни қамоққа олиш қарори чиқди. Унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Прокуратура хабарида айтилишича, Мирзақматов Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, мамлакат қонунларини бузган. Мирзақматов ташаббуси билан қурилиши бошланган мазкур кўпр...

  • 17:15“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзини Қирғиз деб танитган ўқувчимизга кўра, ўзбек деган миллат йўқ, Абдураҳим Пўлат “қиламиз” дейди

    Ўз исмини айтмаган, аммо миллати қирғиз эканлини урғуланган бир ўқувчимиздан Абдураҳим Пўлат номига ёзилган бир хат олдик. Бир қарашда ҳеч қандай эътиборга ҳам лойиқ бўлмаган, бозордаги пистачкачи хотинлар даражасидаги фикрлашнинг маҳсулоти бўлган хат. Аммо, “Ҳаракат”нинг мақсади - дунёда бўлаётган ҳар бир воқеани кўпчилиги қорамолларга айланган ўзбекларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва кўпчилиги оддий чўчқаларга айланган ўзбек зиёлиларининг кўзини очишдир. Қирғиз ўқу...

  • 07:24“Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг таклифларини қабул қилишга мажбур бўлган Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги мардикорларимиз фаолиятини легаллаштирмоқчи

    Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2015 йилда Ўзбекистон фуқароларни РФда ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳозирда ҳеч ким эътибор бермаётган мазкур қарор, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекситон ҳаётидаги энг долзарб актлардан бири бўлиб, унинг моҳиятида Россиядаги меҳнат муҳожирларимиз фаолиятини тартибга солиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсади ё...

  • 06:41Украина барқарорлик йўлида: Парламентида кўпчилик коалицияси тузилди, парламент спикери сайланди, бош вазир тайинланди

    26 октябрда сайланган Украина парламенти - Олий Раданинг янги таркиби кеча эрталаб биринчи мажлисини ўтказди. Президент Петр Пороошенконинг ҳам иштирокида ўтказилган 450 ўринли парламентнинг мажлисида 302 депутатадан иборат кўпчлик коалицияси тузилди, унга “Европали Украина” номи берилди. Коалицияга парламентда энг кўп овозга (132) эга бўлган Президент Петр Порошенконинг Блоки, сони бўйича (83) иккинчи ўринда бўлган Халқ Фронти ва яна бир қатор ташкилотларнинг депутатлари кирди, жумладан, зарғал...

  • 01:19Тошкентда “Йил имоми-2014” танлови ўтди, танловнинг устивор мезони – ҳушёрлик, моҳияти масхарабозлик

    Бугун бир қанча оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Йил имоми-2014” танловининг якуний босқичи ўтгани ва унда вилоятлардан келган энг зўр 14 имомнинг 3 нафари танлаб олингани хусусида хабар тарқатди. Биринчи ўринни эгаллаган Салоҳиддин Шарипов Тошкент шаҳридаги “Ҳазрат Али” масжидининг имом-хатиби бўлиб, у ҳукумат ва президентни дуо қилишда етакчилардан биридир. Самарқанддаги “Домла Омонулло” масжиди имом-хатиби Ғанижон Абиев ...