Кундалик хабарлар - 21 November 2014

  • 21:02Путинга яна бир шапалоқ: АҚШ Вице-президенти Байден Украинага келди, энди Путин Тошкентга бориб, юзини Ислом Каримга даволатади

    Расмий тилда “Украина-Россия конфликти” дейилса ҳам, аслида, ҳозирча Россиянинг қўли баланд келаётган Украина-Россия урушида Ғарб тамомийла Украинани қўллаб-қувватламоқда. Айнан, Ғарб қўллаб-қувватлагани учун 2008 йилги Гуржистон-Россия урушида Путин тўла ғалаба қозонолмагани каби, ҳозир Украинада ҳам Путин тўла ғалаба қозонолмайди, охир-оқибатда эса, тўла ютқазади, Россия Федерацияси парчаланади. Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ шундоғам Украинани тўла қўллаб-қувватлаб экан, Вице-президент Жо Бай...

  • 20:41Сурхондарёда ҳоким ишдан олинди

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраев лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тожимурод Мамараимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ҳали ўтмагани ва унинг ишида Президент Ислом Карим иштирок этмагани боис, бу тайинлов расмий характерга эга эмас. Маълум бўлишича, ўтг...

  • 17:46“Дуо қилсам онам қайтиб келадими” деган 9 ёшли турк қиз ҳаммани йиғлатди

    Кеча Туркиянинг Бурса вилоятидаги жомелардан бирида пешин намозидан кейин 30 ёшли Ойша Баққолниннг жанозаси ўқилди. Шу ердаги меҳмонхонада бошқарувчи бўлиб ишлаган Ойша Баққол бир неча кун аввал Измирда ўтказилган туристик конференциясида иштирок этаётган кунлари ўзининг ҳеч қандай айби бўлмаган автоҳалокат натижасида оламда ўтган экан. Жанозадан олдин ҳамма ҳурмат қиладиган аёлни хотирлаш каби бир маросим ҳам ўтказилибди. Ойшанинг 9 ёшли қизи Дуру онасининг расмига гул қўяр экан, жаноза ўқиши ...

  • 14:47АҚШнинг Миллий Истиҳборот Агентлиги ўзини-ўзи ислоҳот қилмоқчи. АҚШда бошқа ислоҳотлар ҳам ўтказиш керак

    Миллий Истиҳборат Агентлиги (МИА, инглизча - CIA, русча – ЦРУ) раиси раҳбари Жон Брееннан кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ниятида эканлигини билдирди, дейилади Вашингтон Пост газетасидаги мақолада. Унинг айтишича, ислоҳотлар МИА таркибида 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террористик ҳужумлардан кейин тузилган Антитеррористик Марказга асосланади. Жон Брееннан шу мақсадда сентябрь ойида махсус комитет ҳам яратибди. Ал-Қоиданинг хавфи битмагани, Суриядаги уруш ва Украина кризиси МИАнин...

  • 11:45Қозоғистон Антарктика Шартномасига қўшилди, Ўзбекистон ҳам қўшилиши ва у ерга мардикорлар жўнатиши керак

    Кечикиб тарқатилган хабарларга кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой шу йил 3 ноябрда ўз мамлакатининг 1959 йил 1 декабрда Вашингтонда имзоланган Антарктика Шартномасига қўшилиши ҳақидаги фармонни имзолаган экан. Бу Шартнома 12 мамлакат иштирокида тузилган бўлиб, ҳозир уни имзолаганлар сони, Қозоғистонни ҳам қўшсак, 47 га чиқибди. Уларнинг 29 таси маслаҳат овозига эга. Бу Шартномнинг мақсади - Антарктикани демилитаризация қилиш, ундан фақат тинчлик мақсадида фойдаланиш, ядровий қуро...

20 November 2014
  • 21:21Уфада ушланган Ўзбекистон Молия вазирлигининг собиқ мулозими экстрадация қилинади

    2010−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида юксак лавозимда ишлаган Руслан Утяков Россия Федерациясининг Уфа темир йўл вокзалида ҳибсга олинган. Бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-тараж қилиш йўли билан ўғирлаганликда айбланаётган фирибгар Ўзбекистонга экстрадация қилиниши мумкин. Ҳозирда Приволжский транспорт прокуратураси экстрадицияни кутаётган мулозимни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов қилади. Руслан Утяков Ўзбекистон Молия вазирлигининг суғориладиган...

  • 20:05Тошкентга ЕХҲТнинг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер келади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматига кўра, эртага, 21 ноябрда Тошкентга Швейцария Конфедерацияси президенти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) амалдаги раиси Дидье Буркхальтер келади. Буркхальтернинг Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан учрашиши ва Ўзбекистон ва Швейцария муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Буркхальтернинг Ўзбек...

  • 01:27Халқаро Валюта Фонди Рўғун ГЭСига қарши, аммо зилзила хавфи туфайли эмас

    Халқаро Валюта Фондининг Тожикистондаги миссияси раҳбари Жонатан Данннинг фикрича, Рўғун ГЭСи қуриш лойиҳаси бу мамлакат бюджетидаги ҳаражатга оид моддаларнинг муҳимларини четга суриб қўйиши мумкин. Бу ГЭС қурилишининг нархи $5-6 млрд, яъни ҳозирги мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотнинг 55-65% миқдорида бўлиши ҳисобланган. Бу ГЭС узоқ муддатли катта фойдалар келтириши мумкин. Аммо, давлат катта қарзларга ботиши, бюджетда бошқа нарсалар учун ажратилган маблағлар тортиб олиниши, хусусий сектор сиқиб чиқ...

19 November 2014
  • 23:19Миср прокуратураси собиқ президент Муҳаммад Мурси учун олий жазо талаб қилди

    Associated Press Миср давлат ахборот агентлигига асосланиб билдиришича, ҳозир тутиқли бўлган собиқ президент Муҳаммад Мурси устидан олиб борилаётган жиноий иш бўйича унга ўлим жазоси беришни талаб қилибди. Давлат қораловчиси Эмад-ал-Шарави Мурси ва унинг сафдошлари ҳокимиятда бўлганларида давлатнинг яширин ҳужжатларини чет эллик истиҳборат органларига, хусусан, Эрон органларига беришганини иддао қилмоқда. Бу жиноий иш бўйича Мусулмон Мурси билан бирга “Мусулмон-қардошлар” ташкилотининг раиси...

  • 21:29Тошкентда Дипломатия университети ректори ишдан олинди

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Нодир Жумаев лавозимидан озод қилинди, деб хабар қилди университет муассиси бўлган Ўзбеистон Тшқи ишлар вазирлиги. 2 йил аввал Тошкентдаги Весминистр Университетидан бу ерга ректор қилиб юборилган бу одамнинг ҳукумат наздидаги камдан-кам фазилатларидан бири инглиз тилини билиши эди. Чунки Ўзбекистонда кейинги йилларда раҳбарлар учун афзаллик хорижий тилни билиш бўлиб қолди. Нодир Жумаев нима учун ишдан олингани, ўрнини ким эгаллагани, унин...