Кундалик хабарлар - 23 November 2014
07:35Исроил Россияга даҳшатли ҳужум тайёрламоқда, ўзбек зиёлилари эс-хушини йиғиб олсин
The Times of Israel газетасининнг 20 ноябрдаги сонида эълон қилинган мақоланинг мазмуни “Исроил Россияга қарши даҳшатли ҳужум тайёрламоқда” дейишга асос бўлолади. Шундоқ ҳам газ сотишдан оладиган фойдаси 13 баравар тушиб кетган "Газпром" оқасига ҳеч кутилмаган ердан зарба келмоқда. Гап шундаки, Исроил Европа Иттифоқи давлатларига ўзининг “Тамар” газ конидан Ўртаер денгизида жойлашган Кипр орқали Юнонистонга ва у ердан Европанинг исталган жойга газ етиштирадиган газқувури қуриш лойиҳасини тав...
03:12Нью-Йорк фондлар биржасини “Ҳаракат” рағбатлантираётган эди, кеча эса Хитой Марказий Банки рағбатлантирди
Биржанинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 5 ҳафтадан бери тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бундай бўлишини “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари аввалдан башорат қилгандилар. Аввалги ҳафтанинг охирида ва жорийдаги ҳафтанинг бошларида биржа сокинлашгандек бўлди. Аммо, кеча эрталаб Dow Jones индекси кутилмаганда юқорига сапчиди ва бир неча соат ичида яна бир тарихий рекорд қўйди - 17895. Биржа экспертларига кўра, бунинг сабаби - Хитой Марказий Банки қарз учун олинадиган фоиз ставкасини туширганид...
- 01:31Батуми шаҳар суди икки ўзбек аёлини одам савдоси айби билан жазолади
Ўзбекистон фуқаролари О. Бобоева ва М. Рустамова уч аёлни алдаб Гуржистонга олиб келиб, уларнинг паспортларини олиб қўйишган ва жисмоний жазо билан қўрқитиб, уларни фоҳишалик қилишга мажбурлашган. Суд уларни айбдор деб топиб, Бобоевани 12 йил, Рустамовани 7 йил озодликдан маҳкум қилиш ҳукми чиқаргани Грузия Online нашрининг сайтида билдирилади. Бобоева қамоққа жўнатилибди, сиртдан судланган Рустамова бўйича қидирув эълон қилинибди. Хабарда воқеанинг бошқа тафсилотлари йўқ.
01:02Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: МДҲ Бош вазирлари йиғинида Ўзбекистондан Рустам Азимов қатнашди
Аввалги хабарларимизда МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг Ашхабодда йиллик анжумани бошлангани, бу йиғинда Ўзбекистондан Бош вазир эмас, балки унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг иштироки хусусида ўз манбаларимизга таяниб хабар қилгандик. Ҳамма нарса айнан биз айтгандек бўлибди. Бош вазир Шавкат Мирзиё гўёки пахта пайкалларини шудгорлаш билан машуғул бўлгани туфайли Ашхабоддаги йиғинда унинг ўринбосари Рустам Азимов иштирок этган. Буни тасдиқловчи хабарлар Ўзбекистондан эмас, Туркманисонд...
00:46Ўзбекистондаги ЕИ элчилари Марказий Сайлов Комиссиясига чақирилди
Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган ЕИ таркибидаги дипломатик миссиялар раҳбарлари Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясига чақирилган. Тадбирда Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов дипломатларларга Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида сўзлаб берибди. Расмий хабарга кўра, Ўзбекистонда барқарор ва изчил ривожланаётган сиёсий тизим яратилибди, профессионал асосда икки пала...
- 22:50Тошкентда ер силкинди: биров билиб, биров билмай қолди, ҳамманинг ҳаёли қора бозорда
Бугун тушдан сўнг, аниқроғи, соат 14:00 да кучи 2 баллдан ортиқ бўлмаган кучсиз ер ости силкиниши сезилди. Бу ҳақда Тошкент сейсмостанцияси хабар бермоқда. Сейсмологларимизга кўра, зилзила маркази Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида, Тошкентдан 530 километр узоқликда жойлашган. Эпицентрда зилзила кучи 5,5 баллга тенг бўлган. Аммо “қора бозор”даги валюталари курсининг кичик ўзгаришлари аҳолига кўпроқ сезилмоқда, дейди мухбиримиз. Масалан, бугун АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати бироз пас...
- 22:24Қамоқда қолаётган Мурод Жўраев ҳамда Бобомурпод Раззоқовнинг аҳволи оғир
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЖИЭББ тизимидаги 64/56-муассасада (Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри) жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг аҳволи оғирлашди. Шу пайтгча ошқозон-ичак яллиғланиши, гипертония ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилаётган собиқ депутатнинг қовуғида ўсимта пайдо бўлган. Онкологик характердаги мазкур ўсимта маҳкумнинг ҳаётига нисбатан жиддий хавф бўлиб, Мурод Жўраев тезликда озод қилиниши лозим. Аммо, бу хусусда му...
21:53Ўзбекистонда яна иш ҳақи ошди, одамларнинг ақли шошди
Остонага учиб кетишга тайёрланаётган Президент Ислом Карим бугун “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармонга имзо қўйди. Унга кўра, шу йилнинг 15 декабридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 бараварга, яъни 10 фоизга ошади. Жумладан, 15 декабрдан бошлаб, энг кам иш ҳақи ойига ойига 118 400 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ой...
21:37Ўзбекистон болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилмоқчи
Мамлакат Парламентининг Қонунчилик Палатаси Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига зарарли таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоялаш тўғриси”даги қонунини қaбул қилди. Бу ҳaқдa хабар қилган Олий Мaжлис мaтбуот хизмaтига кўра, қонун лойиҳaси aтрофличa муҳокaмa этилгaнидaн сўнг депутaтлaр ҳужжaтни биринчи ўқишдa қaбул қилинган. Мазкур ҳужжат Сенaтнинг кейинги йил январида ўтадиган ялпи мажлисида кўриб чиқилaди. Дастлабки маълумотларга кўра, қонун лойиҳa...
- 21:14Швейцария Конфедерацияси Президенти Дидье Буркхальтер Ислом Карим билан учрашди
Бугун куннинг биринчи ярмида Швейцария Конфедерацияси Президенти, айни замонда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер Оқсаройда Президент Ислом Карим билан учрашди. Тошкент вақти билан соат 21 га қадар мазкур учрашув хусусида расмий хабар тарқатилмади. Афтидан, ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ислом Карим билан учрашувда инсон ҳуқуқлари сингари оғриқли муаммолардан сўз очган ёки учрашув билан боғлиқ бошқа кўнгилсизлик бор. Аммо, Ўзбекситон телевидениесининг &ldqu...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Шокиров Муминжон
Добавить сведенияЧитать дальше...