Кундалик хабарлар - 26 November 2014
08:20Фергюсон намойишларининг зўравонликка айланиши - у ерда Мартин Лютер Кинг ёки Абдураҳим Пўлат кабиларнинг бўлмаганидандир
Шу йил 9 август куни АҚШнинг Миссури штатидаги Фергюсон шаҳарчасида бир дўконда ўғрилик қилгани иддао этилаётган ва полицияга қаршилик кўрсатган қора танли йигитни отиб ўлдирган полисмен кеча суд жюриси тарафидан айбсиз деб топилгандан кейин шаҳарда норозилик чиқишлари бошланди, улар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. Шаҳарчада 12 бинога ўт қўйилди, кўчаларда автомобиллар ёқилди, дўконларнинг ойналари синдирилди, талон-таражлик ҳам бўлди. Штатнинг губернатори Фергюсонга Миллий Гвардия қўшин...
01:28Тошкент милицияси ўзбекларни “қозоқ қилмоқчи” бўлган ўзбек фирибгарни ҳибсга олди
Тошкент шаҳар ИИБ томонидан Қозоғистон Республикаси фуқароси Асатилла Фахриддинов товламачилик ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, Фахриддинов ун маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 12 нафар ўзбек тадбиркорининг пулларини алдов йўли билан ўзлаштиришга уринган. Ўзбекларни “қозоқ қилмоқчи” бўлган қозоғистонлик бу шахс, исмига кўра ўзбекга ўхшайди, уларга арзон нархда қозоқ уни олиб бериш ваъдаси билан уларнинг 500 миллион сўм маблағини ўзлаштирган. Ҳозирги кунда дстла...
21:36Ахмоқлик вируси инсоннинг томоғида бўлар экан, қорамоллик вирусичи?
Megamedportal.ru деган интернет нашри инсон томоғидан олинган мазокнинг микробиологик таҳлили натижасида мутлақо тасодифан аҳмоқлик вируси топилгани ҳақида хабар қилди. Ажабланарлиси, мижоз ДНКси ва вирус ДНКси тамоман бир-бирига мос келади. АҚШдаги Жон Хопкинс универститети тиббиёт мактаби олимлари ушбу вируснинг инсонда қандай ҳолатлар учраши ва организмга қандай таъсирини ўрганишни мақсад қилишган. Сайтнинг ёзишича, тиббий марказ тадқиқотлар учун 90 нафар кўнгиллини таклиф этган. Уларнинг ...
21:06Офарин Ислом ака: Қозоғистонга бориб, ўзингиз ҳеч нарсани тушунмалигингизни тан олишингиз тўғри қадам, энди иккинчисини ҳам қилиш керак
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Ислом Каримнинг ташрифи бўйича эълон қилган навбатдаги хабарида айтилишича, Нурсултон Назарбой Ўзбекистога дунё миқёсидаги буюк тадбирлардан бири бўлган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг Остонада ўтказилишини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирибди. Худди биров Ўзбекистоннинг бу масалада фикрини сўрагандек. Шунчаки, мезбоннинг илтифоти. Аммо, Ислом акамиз Нурсултон Назарбойнининг воқеаларни сиёсий кўрабилиш сифати ва келажакни башорат қилабилиш қоби...
19:43Яхши ёмон хабар: ОИТСга чалинган болаларга давлат нафақаси белгиланади
Энди Ўзбекистонда Одам Иммунитети Танқислиги Синдроми (ОИТС, русча - СПИД) билан оғриган, лекин 18 ёшга тўлмаган болаларга давлат нафақаси белгиланади. Бу ҳақда Меҳнат ва Аҳолини Ижтимоий Муҳофаза Қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Шу йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган ногирон болаларга нафақа белгилаш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Ўзбекитон Молия вазирлиги қарорида айтилади. Бироқ қарорда нафақа миқдори ҳақида маълумот берилмаган. Қарорда ногирон ўсмирларга белгила...
19:14Путинга яна бир тарсаки Франциядан, хурсанд қиладиган тарсаки
Франция Президенти Франсуа Олланд Россиянинг буюртмаси бўйича французлар тарафидан қурилаётган иккита ветолет-ташувчи “Мистраль” кемасини Россига беришни вақтинча тақиқлади. Кемаларнинг биттаси тайёр, у 14 ноябрда топширилиши керак эди, турли бахоналар билан берилмади. Бугун ниҳоят берилмаслик қарори чиқарилибди. Берилмаслигининг сабаби – Россия Қримни агрессор каби босиб олиши ва Донбасда тўғридан-тўғри сепаратист, ҳатто террорист деса бўладиган кучларни қўллаб-қувватлаётгани. Путинни бу тар...
- 17:52“Эзгулик” АҚШ сенаторларининг чақириғини олқишлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти АҚШ Сенатининг 8 нафар аъзоси томонидан Президент Ислом Карим номига йўлланган Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озод қилиш ҳақидаги мактубни олқишлади. Бу ҳақда жамиятнинг бугун тарқатган пресс-релизида айтилади. Релизга кўра, АҚШнинг саккиз сенатори 24 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга очиқ хат йўллаб, адолатсиз қамалган инсон ҳуқуқ фаоллари ва мустақил журналистларни озод қилишни сўраган. Хатга д...
13:41Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг учрашуви бўлмоқда, Ислом Каримнинг кайфияти дабдала
Казинформ агентлигининг ҳозиргина тарқатган хабарида Нурсултон Назарбой ва Ислом Каримнинг тор доирадаги учрашуви бўлаётгани айтилади. Умумий гаплардан иборат хабарлардан маълум бўлишича, икки президент уларнинг 2013 йилда Тошкентдаги учрашуви пайтидаги шартномалар қандай бажарилаётгани, икки тарафлама алоқалар қандай ривожланаётгани ҳамда минтақавий хавфсизлик ва халқаро масалаларни муҳокама қилишган. Нурсултон Назарбой икки мамлакатнинг тарихий ва маданий яқинлигини гапирса, Ислом Карим икк...
11:42АҚШда қоратанли йигитни отиб ўлдирган оқтанли полисмен оқланди, норозилик акцияси тартибсизликларга айланиб кетди
Шу йил 9 август куни бир дўконда ўғрилик қилгани иддао этилаётган ва полицияга қаршилик кўрсатган қора танли йигит Майкл Бровн Миссури штатининг маркази бўлган Сан-Луис шаҳри яқинидаги Фергюсон шаҳарчасида оқ танли полисмен Даррен Уилсон тарафидан отиб ўлдирилган эди. Ўша воқеадан кейин анча вақт АҚШнинг бир қатор шаҳарларида асосан қора танлилардан иборат бўлган гуруҳларнинг норозилик намойишлари бўлди. Баъзи жойларда, хусусан, Сант-Луисда намойишлар тартибсизликларга ҳам айланиб кетди. Бу ...
10:08Ўзбекнинг зиёлилари ИШИДга бориб қўшилаётган аҳмоқ фанатиклардан ҳам ақлсиз
Кеча Буюбритания ҳукуматининг расмий вакили ҳар ҳафта 5 киши, улар асосан ёшлар, бу мамлакатдан Сурия ёки Ироққа бориб ИШИДга қўшилаётганини айтди. Қозоғистон бош прокуратураси эса, ИШИД таркибида уришаётган қозоқ ёшларини кўрсатувчи ва бошқаларни ҳам ИШИДга қўшилишга чақирувчи видеофильмни Интеретдан олдириб ташлаш ҳақида қарор чиқарди. Жуда кўп малакатлардан, жумладан, Ўзбекистондан ҳам, юзлаб ислом фанатиклари ИШИДга бориб қўшилмоқдалар. “Ҳаракат”нинг фикрича, ИШИДнинг келажаги йўқ, ҳамма ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Улмасов Бахтиёр
Добавить сведенияЧитать дальше...