27 February 2018
22:49 - Ўрин олса бўларкан-ку: Поссовет мамлакатлари орасида Ўзбекистон етакчиликни қўлга киритди
Ўзбекистон 2018 йилнинг январида нарх ўсиши борасида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Беларуснинг "БелаПАН" ахборот агентлиги постсовет давлатлари миллий статистика маълумотларини таҳлил қилгани ортидан хабар тарқатиб, январь ойида нарх 2,7 фоизгача кўтарилган Ўзбекистонни бу борада етакчи қилиб қўйди. Кейинги ўринларда Украина ва Арманистон бормоқда.

Беларусда нарх 0,8 фоизга, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистонда 0,6 фоизга, Молдова, Тожикистон ва Эстонияда 0,4 фоизга, Литва ва Россияда 0,3 фоизга қимматлаган. Озарбайжон ва Латвияда эса нархлар ўзгармаган.