01 March 2018
19:23 - Кун латифаси: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига кирмоқчи

Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши аъзолигига сайланишни кўзламоқда, деб баёнот берди Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлет. Вазир бундай истакни шу Кенгашининг Женевада ўтказилган 37-сессиясида қилган чиқишида тилга олди.
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари Бош ассамблея йиғинида яширин овоз бериш йўли билан уч йилга сайланади.

Билмаганларга билдириш керакки, БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгаши бундан 20 йилча аввал махсус резолюция қабул қилиб, “Ўзбекистон систематик равишда қийноқлар қўлланиладиган мамлакат” эканлигини расман тасдиқлаган. Бу резолюция Ўзбекистонда инсон ҳақлари ҳимоясини кафолатлашни сифат жиҳатдан яхшилаш¸ мамлакат ҳукуматининг бу соҳадаги халқаро ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида қабул қилинганди.

Наҳотки, Ўзбекистон шу Кенгашга аъзо бўлиб, бизни шарманда қилувчи резолюцини ўзгартирмоқчи. Ўзгартирмоқчи бўлса, авваламбор, ҳозир дунё тарафида ЗИНДОН деб ҳисобланадиган Ўзбекистонни зиндонликдан чиқариш керак.