28 February 2018
19:43 - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини кучли шамолдан огоҳлантирди
Гидрометеорология хизматининг бугунги хабарига кўра, эртага республика ҳудудида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши, жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат) гача, шамол билан биргаликда 23-28 м/с (83-101 км/соат) гача кучайиши мумкин. 1 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 2 март куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

1-2 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Эҳтиёт чораларини кўриш, ҳамда фавқулодда вазиятлар ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда вазирликка қўнғироқ қилишлари мумкин.