28 February 2018
22:13 - Сенсация: Шавкат Мирзиё бир даста элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, узундан-узоқ ўзбекча нутқ сўзлади
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиë хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Президентнинг Facebookдаги саҳифасида жонли тарзда кўрсатилган бу маросимда Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил Давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шав, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини топширдилар.

Дипломатлардан ишонч ëрлиғини қабул қилган президент¸ уларнинг давлатлари билан алоқалар аҳволига баҳо берди¸ ҳамкорлик истиқболлари ҳақида оптимиситик фикрлар тўла нутқ сўзлади. Президент Шавкат Мирзиё маънавий отаси Ислом Каримдан фарқли ўлароқ илк марта бундай учрашувда давлат тили - ўзбек тилида гапирди.

Аммо, минг афсуски, у Ўзбекистоннинг ҳозирги аянчли аҳволдан олиб чиқиш бўйича нима иш қилмоқчи эканлиги ҳақида имо-ишора ҳам бермади