28 February 2018
23:08 - МХХнинг яна бир мартабали мулозими қамоққа олинганини расмийлар эмас, ҳуқуқ ҳимоячиси эълон қилди
Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган генерали Шуҳрат Ғуломнинг лавозимда ўтирган пайтда берган буйруғи билан қамоқхоналардаги айрим маҳкумларни жисмонан йўқ қилишда қатнашган полковник Тоймуроз Алим қамоққа олинди.

МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган бу шахсга нисбатан Тоймуроз Алимвга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг одам ўлдириш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва айбсиз одамни жавобгарликка тортишбилан терговлар бормоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромга кўра, мазкур хуфя “МХХ назаридаги исталмаган шахсларни¸ сир сақланиш зарур бўлган ҳодиса гувоҳларини атайлаб ўлдириш” билан мунтазам шуғулланган.

Бу қоғоздагини бор бўлган Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи ва унинг раҳабри Суръат Икромов Ғарбдан грант олиши ва ёлғондакам ҳуқуқ ҳимоячилиги билан шуғулланиши ҳақида “Ҳаракат” аввал кўп марта гапирган ва унинг маълумотларини эълон қилишни ҳам тўхтатган эди. Аммо, қизиқ, шундай ҳуқуқ ҳимоячиси МХХнинг генерали қамоққа олингани ва унга ўта жиддий айблар қўйилаётгани ҳақида маълумотни қаердан олганини айтмайди. Балки, у энди МХХга ишлаётгандир. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.