27 February 2018
20:13 - Турк султон Эрдўған Ўзбекистонга келади, ўзбеклар кўзини очмаса, Ўзбекистон йўқ бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўртасидаги телефон мулоқоти давомида Туркия Президентининг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи борасида гап борган. Турк султонининг таваллуд куни билан уни табриклаш учун бугун у билан боғланган Шавкат Мирзиё Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияга ташрифга тайёрланиш учун кўрсатма берганини айтган.

Телефон орқали суҳбатда Эрдўғаннинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган катта эътибори ва саъй-ҳаракатларини ҳамда қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этилган.

Бу хабар баҳонасида Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари тилга олмаётган бир мавзуни эслатиш лозим. Гап шундаки, Ражаб Эрдўған оддий ислом фанатики, ҳозир у Шавкат Мирзиёни ҳам Ўзбекистонни исломлаштириш йўлига тортиш ҳаракатида. Бу Ўзбекистоннинг келажаги учун ўта хавфлидир. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча Ислом динига тўла эркинлик бериб бўлмайди.

Шавкат Мирзиё Ражаб Эрдўған билан яқинлашиш ниятида Ўзбекистонни исломлаштириш йўлига солиш ҳаракатида эканлиги келажагимиз учун ўта хавфлидир. Унутмайликки, Бухора, Хива ва Қўқон қонликлари тўла исломий хонликлар бўлганлари сабабли ўта қолоқ ва қашшоқ ҳолга тушдилар, кейин Россиянинг мустамлакасига айландилар. Буюк Отатурк эса, Туркияни дунёвий давлаттга айлантириб, унинг мустақиллигини сақлаб қолган.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Майдонларга чиққанда Шавкат Мирзиёдан бу масалада ҳам замонавий ғояларга содиқ қолишни талаб қилиш керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлат сифатида йўқ бўлади. Очиғини айтса, Ўзбекистонда Шавкат Мирзий раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади ҳам айнан шудир.