01 March 2018
18:36 - Ўзбекистонда энди лоукостерлар билавн Москвага 100 долларга учиш мумкин бўлади
Авваламбор билдириш керакки, бутун дунёда оддий авиакомпаниялардан ташқари, лоукостер (бюджет авикомпанияси) деб аталадиганлари ҳам бор. Лоукостор – йўловчиларга кўрсатиладиган анъанавий хизматларнинг кўпчилигидан воз кечиб, бунинг эвазига жуда арзонга авибилет берадиган авикомпаниядир.

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” ширкати ўз лоукостери фаолиятини йўлга қўйиши ҳақида Халқаро Пресс-клубда баёнот берди. Туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган анжуманга келган ширкат раисининг биринчи ўринбосари Умид Ҳусан лоукостер “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”нинг шўъба корхонаси бўлиши, бундай тажриба мавжудлигини таъкидлаган. Мулозим бу борада Россия Федерациясининг “Аэрофлот” ва унинг бюджет авиакомпанияси ҳисобланган “Победа” тажрибасини мисол келтирди.

Авиаширкатимиз мулозимига кўра, лоукостеримиз фаолияти сайёҳлар оқимига йўналтирилади ва унинг асосий йўналишлари - Туркия, Россия Федерацияси ва Миср араб республикаси бўлиши кутилмоқда.

Тахминланга кўра, авиарейслар чипталари нархлари, масалан, Тошкент-Москва рейси чиптаси қиймати 100 доллар атрофида бўлиши мумкин. (Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Тошкент—Москва» йўналишидаги рейсларига чипта нархи 300—350 доллардан бошланади).

Ўзбекистонда дунё тажрибасидан ўрганиб, лоукостер яратилиши мақтовга сазовор воқеадир, дейди мухбиримиз. Аммо, дунёдан демокртиянинг асослари бўлган президент, парламент, сиёсий партия каби нарсаларни ҳам олганмиз. Амалда нима бўлди? Президент – оддий диктатор, парламент ва сиёсий партиялар - президентнинг ўйинчоғи бўлди, холос.

Лоукостор билан ҳам шунақа бўлмасмикан?