27 February 2018
19:13 - Ислом Каримнинг бош жаллоди Зокир Алмат энди Шавкат Мирзиёга жаллодлар тайёрлаш билан шуғулланаркан

Бугун Ўзбекистон Президентининг қарори билан Ички Ишлар Вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилди ва бу лавозимга мустақилликнинг дастлабки йилларидан Андижон фожиаларигача Ички Ишлар Вазирлигини бошқарган Зокир Алмат (13 йил аввалги расмда уни кўрмоқдасиз) тайинланди. Расмийларнинг таъкидича, янги лавозим эгаси “ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш” лозим.

Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожон бугун вазирликнинг ходимларини Зокиржон Алмат билан қайта таништирди. Вазирнинг айтишича, Зокиржон Алмат “ҳаётий бой тажрибага эга, кўп йиллар давомида республикамизда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга катта ҳисса қўшган” эмиш. Аммо, янги вазир эски вазир 2005 йили Андижонда тинч намойишчиларни қирғин қилиб, мамлакатнинг бош жаллодига айланганини айтишни унутибди.

Ҳеч шубҳа йўқи, Зокир Алмат янги лавозимда Шавкат Мирзиё учун жаллодлар тайёрлаш билан шу-улланади