Кундалик хабарлар - 07 November 2018
- 16:03АҚШдаги оралиқ сайловларида сенсация йўқ: Конгресснинг Вакиллар палатасида Демократик Партия 1-чи ўринга чиқди, Сенатда Республикачилар Партияси 1-чи ўринда қолди
АҚШ Конгрессининг Сенатида 100 аъзо, инглизчада расман Вакиллар Уйи деб аталадиган Вакиллар Палатасида 435 аъзо бор. Кеча Вакиллар Палатасининг ҳамма аъзолари, Сенатнинг 35 аъзоси қайтадан сайланди. Кечагача Сенатда Республикачилар Партиясининг 54 аъзоси, Демокоратлар Партиясининг 44 аъзоси ва 2 нафар мустақил сенатор бор эди. Вакиллар Палатасида ҳам 244 аъзо билан Республикачилар Партияси лидерлик қилаётган эди, Демократик Партиянинг аъзолари сони 191 бўлган. Кеча бўлиб ўтган сайловларнинг уз...
- 13:36Қизиқ: Шармандаси чиқаётган Владимир Путин Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини Афғонистон, АҚШ ва Толибон вакилларисиз ўтказадими?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россия Президенти Владимир Путин Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини Москвада ўтказиш ва учрашувларга “Толибон” вакилларини ҳам таклиф қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Кейинчалик Reuters Агентлиги “Толибон” Москвада бўладиган музокраларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдиргани ҳақида хабар тарқатди. Аммо, жаҳон ахборот воситаларининг сўнги кунлардаги хабарларига кўра, “Толибон” Москвада бўладиган музокараларда учраш...
- 18:37Бил Гейтс Пекиндаги кўргазмада сув ва канализациясиз ишлайдиган келажак туалетини тақдим қилди
Ҳайриячилик, ғарбчасига айтсак, филантроплик билан ҳам шуғулланадиган, асосан компютер технологиялари соҳасида машҳур олим ва бизнесмен, бир маҳаллар жаҳоннинг энг катта бойи, ҳозир энг катта бойларидан бири бўлган Билл Гейтс бугун Хитойдаги сафари пайтида Пекинда сув ва канализациясиз ишлайдиган футуристик туалетни тақдим қилди, дейилади Reuters Агентлиги бироз аввал тарақатган хабарда. Бу туалетда инсон чиқиндилари кимёвий моддалар ёрдамида суюқ ва қаттиқ чиқиндиларга (гўнгга) айлантирилади. ...
- 17:08Давлат Солиқ Қўмитаси инспектори Назаров: Солиқ солиш соддалаштирилади, ҳаммага “Во” бўлади. “Ҳаракат”: Фундаментал ислоҳотларсиз қашшоқликдан чиқиб бўлмайди!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Давлат Солиқ Қўмитаси Жамоатчилик билан Алоқалар ва Ҳуқуқий Ахборот Бўлимининг давлат солиқ катта инспектори Акмал Назаров ЎзАга интервью берибди. Акмал Назаров 2019 йил Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлишини ва бу ўзгаришлар аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилишини айти...
- 22:32Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 6 ноябрда кучга кирадиган курсини эълон қилди, бечора сўмнинг қиймати яна тушибди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 6 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8249,97 сўм (8236,87 сўм) 1 ЕВРО - 9392,59 (9390,86) 1 Россия рубли - 124,67 (125,19) 1 ...
- 16:19Биринчи Жаҳон Уруши битишининг 100 йиллиги Парижда 11 ноябрь куни нишонланади, ҳамманинг эс-ҳуши Парижга келадиган лидерларнинг ўзаро учрашувида
Париж 11 ноябрда Биринчи Жаҳон Уруши (1914-1918) битишининг 100 йиллигини нишонлашга тайёрланмоқда. Шу куни 2 та асосий воқеа бўлади - Триумфал Арка олдида тантанали маросим ва Жаҳон Форуми номли конференция каби тадбир. Франция бу кунни нишонлаш учун Парижга чет элдан 120 нафар юксак тоифали меҳмонларни, жаҳондаги халқаро ташкилотлар ва БМТнинг вакилларини таклиф қилган. Уларнинг ичида 80 давлатнинг лидерлари бўлади, жумладан, Европа давлатлари, АҚШ, Россия ва Исроил президентлари. Эслатиб ўт...
- 16:48Туркия буюклигини исботлади: АҚШлик пастор озод қилингач, Туркияга қарши санкциялар бекор қилинди, турк лираси ўзини тиклаб олди. Ислом дини нима бўлади?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, сўнги ойларда 1 долларнинг қиймати 5 турк лирасидан ҳам ортиб бораётган эди. Аммо, АҚШнинг Туркияда қамоқда ушлаб турилган америкалик пастор (насронийлар руҳонийси) Эндрю Брансонни озод қилиш талаби бажарилмагандан кейин, АҚШ Туркияга қарши санкциялар киритди ва тезда 1 АҚШ долларининг қиймати 6,8 турк лирасигача кўтарилди, яъни турк лирасининг қиймати кескин тушиб кетди. Бунга қарши Туркия киритган санкциялар бир тийинга қиммат нарсалар эканлигини гапириб ўтири...
- 02:09Яхшими, ёки ёмон, аммо қизиқ: Ғофур Раҳим Халқаро Ҳаваскор Бокс Федерацияси (AIBA) президенти бўлди
Оммавий ахборот воситалари Халқаро Ҳаваскор Бокс Федерациясининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришларича, бу ташкилотнинг кеча Москвада бўлиб ўтган Конгрессида ўзбек аслли Ғофур Раҳим шу ташкилотнинг президенти этиб сайланибди. Бу лавозим учун икки номзод - Ғофур Раҳим ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев курашган, 136 мамлакат вакиларидан 86 нафари Ғофур Раҳимга овозини берган, шу тариқа у ғалаба қозонган. Энди Ғофур Раҳим 2022 йилгача AIBA президенти бўл...
- 01:32Диний-дунёвий ўзбекча/тожикча масхарабозлик: Дунёвий ҳукуматнинг қарори билан диний муассаса - Ҳадис Илми Мактаби ташкил этилди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамаси “Ҳадис Илми Мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилибди. Бу қарор қачон қабул қилингани айтилмайди, аммо хабар кеча 3 ноябрь ...
- 21:33Ҳиндистоннинг Гуджарат вилоятида мустақиллик курашчиси Валлабхаи Пател хотирасига ўрнатилган ҳайкал дунёдагиларнинг энг баландидир
Ҳиндистоннинг мустақиллик курашида энг катта роль ўйнаган Маҳатма Гандини ва мустақилликдан кейин биринчи Бош вазир бўлган Жаваҳарлал Неруни бутун дунё билади. Аммо, Жаваҳарлал Нерунинг биринчи ҳукуматида Ички Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Валлабхаи Пател дунёда унчалик таниш одам эмас. 1875 йилда туғилиб, 1950 йилда оламдан ўтган Валлабхаи Пател мустақиллик курашида ҳар доим Маҳатма Ганди билан сафдош бўлган. Мана энди, орадан шунча йил ўтиб, Валлабхаи Пател туғилиб кетта б...