07 November 2018
13:36 - Қизиқ: Шармандаси чиқаётган Владимир Путин Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини Афғонистон, АҚШ ва Толибон вакилларисиз ўтказадими?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россия Президенти Владимир Путин Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини Москвада ўтказиш ва учрашувларга “Толибон” вакилларини ҳам таклиф қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Кейинчалик Reuters Агентлиги “Толибон” Москвада бўладиган музокраларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдиргани ҳақида хабар тарқатди.

Аммо, жаҳон ахборот воситаларининг сўнги кунлардаги хабарларига кўра, “Толибон” Москвада бўладиган музокараларда учрашишга рози бўлгани ҳақидаги иддаоларни рад этди. Бундан ҳам қизиғи, Афғонистон ва АҚШ расмийлари ҳам Москвага бориш ниятлари йўқлигини билдиришибди. Москва таклиф қилган Эрон, Хитой, Пакистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон расмийлари Москвадаги музокраларда иштирок этиш ниятидан қайтмаганларини айтишибди.

Россия Президенти Владимир Путин турли ножиддий баёнотлари билан масхарабозга айланиб борар экан, Москвада Афғонистон бўйича тинчлик музокаралари АҚШ, Афғонистон ва “Толибон” вакилларининг иштирокисиз ўтказилса ва у ерда “Толибон”га ёқиш ниятида, Афғонистонда Шариат қонунларини ҳаётга жорий қилиш таклифи қабул қилинса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак.

Ҳеч шубҳа йўқки, Афғонистонни Шариат бўйича яшайдиган давлатга айлантириш таклифи Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари, Лубянканинг қўғирчоғи Шавкат Мирзиё тарафидан ўртага отилади ва Россия, Эрон, Покистон ҳамда Тожикистон тарафидан қабул қилинади, Хитой ва Туркманистон бетараф қолади. Шу билан Шавкат Мирзиё ислом терроризмининг тарихига киради, Унинг орзуси - “Толибон” ҳокимиятга келгандан кейин ўзининг ҳайкали Қобулда ўрнатилишини кўриш.

Ишқилиб, Шавкат Мирзиё ҳақидаги ҳазилнинг таги зил бўлиб чиқмасин-да!