06 November 2018
17:08 - Давлат Солиқ Қўмитаси инспектори Назаров: Солиқ солиш соддалаштирилади, ҳаммага “Во” бўлади. “Ҳаракат”: Фундаментал ислоҳотларсиз қашшоқликдан чиқиб бўлмайди!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Давлат Солиқ Қўмитаси Жамоатчилик билан Алоқалар ва Ҳуқуқий Ахборот Бўлимининг давлат солиқ катта инспектори Акмал Назаров ЎзАга интервью берибди. Акмал Назаров 2019 йил Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлишини ва бу ўзгаришлар аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилишини айтибди. Табиий, ҳамма нарса Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмалари ва 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонига асосланиб қилинаётганини урғулабди.

Акмал Назаров айтишича, келаётган йилдан жисмоний шахслар даромадидан тўлов ставкалари 25 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун фойда солиғи ставкаси 22 фоиздан 20 фоизгача, корхона ва ташкилотлар учун 14 фоиздан 12 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун 10 фоиздан 5 фоизгача камайтирилади. Бунинг натижасида солиқ тўловчилар ихтиёрида ортиқча 582 миллиард сўм маблағ қолади.

Тўғри, дейди “Ҳаракат” мухбири, солиқ тўловчилар ихтиёрида ортиқча 582 миллиард сўм маблағ қолиши аҳоли учун фойдали нарсадир. Аммо, Давлат Солиқ Қўмитасининг катта инспектори Акмал Назаров ва бу интервьюни қоғозга туширган саводсиз журналист Улуғбек Аcроровга эслатиш керакки, 582 миллиард сўм - долларнинг бугунги курси бўйича - 70,5 миллион доллардир. Ўзбекистон аҳолиси 33 миллион, демак, солиқ системасидаги янгиликлар туфайли ҳар бир одамга ўртача тахминан 2 доллардан ортиқроқ пул қоларкан.

Куласизми, йиғлайсизми? Бундай масхарабозлик руҳидаги ислоҳотлар билан Ўзбекистон давлати ва халқини ҳозирги қашшоқликдан чиқариб бўладими? Йиғлаймиз, чунки, чиқариб бўлмайди! Унутмайликки, тожик аслли собиқ ҳаромий президент Ислом Карим ишларимиз яқинда "Во" бўлади деганига 27 йил бўлди. амалда ҳамма нарсанинг дабдаласи чиқди.

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.