03 November 2018
21:33 - Ҳиндистоннинг Гуджарат вилоятида мустақиллик курашчиси Валлабхаи Пател хотирасига ўрнатилган ҳайкал дунёдагиларнинг энг баландидир

Ҳиндистоннинг мустақиллик курашида энг катта роль ўйнаган Маҳатма Гандини ва мустақилликдан кейин биринчи Бош вазир бўлган Жаваҳарлал Неруни бутун дунё билади. Аммо, Жаваҳарлал Нерунинг биринчи ҳукуматида Ички Ишлар Вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Валлабхаи Пател дунёда унчалик таниш одам эмас.

1875 йилда туғилиб, 1950 йилда оламдан ўтган Валлабхаи Пател мустақиллик курашида ҳар доим Маҳатма Ганди билан сафдош бўлган. Мана энди, орадан шунча йил ўтиб, Валлабхаи Пател туғилиб кетта бўлган бўлган жойда, ҳозир у жой Ҳиндистоннинг ғарбидаги Гудараш штати ҳудудидадир, унга ҳайкал ўрнатилиши эътиборга лойиқ воқеадир. Аммо, бундан ҳам муҳими - бу ҳайкал дунёда энг баланд ҳайкаллигидир.

Валлабхаи Пателнинг ҳайкалининг баландлиги 182 метр, постамент билан бирга 240 метр. Масалан, Нью-Йорктаги “Озодлик” ҳайкалининг баландлиги 46 метр, постамент билан 93 метр.

Валлабхаи Пател, ҳеч шубҳасиз, Ҳиндистоннинг тарихида қоладиган буюк инсон. Аммо, унга ҳайкал ўрнатилиши, бунинг устига дунёдан энг баланд ҳайкал ўртатилишинг яна бир сабаби бор. Гап шундаки, Ҳиндистоннинг 2014 йилдан бери Бош вазири бўлган Нарендра Моди ҳам Гуджаратда туғилиб ўсган ва ёшлигидан Валлабхаи Пателнинг ашаддий мухлиси бўлган. Айнан унинг буйруғи билан 2014 йилдаёқ бу ҳайкални яратиш ва ўрнатиш ишлари бошланган экан. Ниҳоят 2018 йил 31 октябрда ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими бўлди.