04 November 2018
01:32 - Диний-дунёвий ўзбекча/тожикча масхарабозлик: Дунёвий ҳукуматнинг қарори билан диний муассаса - Ҳадис Илми Мактаби ташкил этилди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамаси “Ҳадис Илми Мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилибди. Бу қарор қачон қабул қилингани айтилмайди, аммо хабар кеча 3 ноябрь куни эрталаб эълон қилинганидан тушуниш мумкинки, қарор 2 ноябрда ёки аввалроқ қабул қилинган бўлса керак.

Қарорга кўра, Ҳадис Илми Мактаби Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси муассислигидаги беш йиллик олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Мактаб битирувчиларига бериладиган давлат намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий диний таълим соҳасидаги бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.

Қаранг, хабар тўла масхарабозлик. Ҳадис Илми Мактаби ҳукуматнинг қарори билан ташкил қилинмоқда, аммо хабарда бу ўқув даргоҳининг муассиси, яъни қурувчиси Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси эканлигига имо-ишора қилинмоқда. Бунинг устига, гўёки нодавлат мақомига эга бўлган бу таълим муассасасининг битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилармиш, бу диплом бакалавр даражасини берувчи олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этилармиш. Қолаверса, дунёвий давлат ҳукуматининг бу қарори – Конституциянинг дунёвийлик принципига очиқча тупуришдир.

Ислом дини яратилганидан бери, Ўзбекистон эса, мустақил бўлгандан бери, мусулмонлар шу каби ҳар кимнинг кўзига кўринавермайдиган масхарабозликлар ичида яшаётганлари сабабли, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми бўлиб қолди ва ўлим йўлидан кетмоқда, Ўзбекистон эса, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан жаҳоннинг қашшоқ давлатларидан бири ва бошқа жиҳатлари ҳам қўшилиб, давлат сифатини йўқотиб бормоқда, яъни ўлмоқда.

Мавжуд ҳукумат ҳам Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоғи эканлигини ҳисобга олсак, бу масхарабозлик руҳидаги қарорни ўзбекча/тожикча деб баҳолаётганимиз мутлақо тўғри эканлиги ҳамма тушунади.

Ўзбекистондек давлат ўлим йўлида эканлиги, ўзбек миллати учун фожеа, аммо тожиклар режими учун байрам. Чунки, бу режимнинг мақсади Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини йўқ қилиш.