Кундалик хабарлар - 12 November 2018
- 08:33Қўғирчоқ Қонунчилик Палатаси депутати Исломжон Зокировга: Инсон табиатидаги порахўрлик ва коррупцияни йўқ қилолмайсиз, уларни озайтиришнинг ягона йўли демократиядир
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қонунчилик соҳасидаги қўғирчоғи бўлган Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутати, тўғрироғи, қўғирчоқ депутати Исломжон Зокиров (расмда) яна ўша режимнинг хабарчилик соҳасидаги бош қўғирчоғи ЎзАнинг сайтида 9 ноябрда "Ҳатто коррупцияга қарши курашадиган тизимларда ҳам коррупция учрайди" сарлавҳали мақоласини эълон қилибди. У ўз мақоласини оламшумул янглик билан, яъни бир вақтлар ҳатто қабилаларда ҳам коррупция бўлганини айтишдан бошлабди....
- 21:25“Толибон” ўша-ўша, одам ўлдириш билан машғул, террористлар билан музокаралар ўтказмоқчи бўлган Шавкат Мирзиё қаерда?
Афғонларнинг 1TV телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бугун, яъни шанбадан якшанбага ўтар кечаси Афғонистоннинг марказидаги Ғазна шаҳрида “Толибон” жиҳодчилари теракт уюштириб, хавфсизлик хизматининг 10 нафар ходими ва тинч аҳолидан 15 кишини ўлдирганлар. Маълумки, ҳозир бу мамлакат ҳудудларининг тахминан 50 фоизи “Толибон” қўлида экан, бунақа терактлар бўлишини ҳар дақиқада кутавериш керак. Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда Москвада Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қ...
- 19:15Кечагина ўткан кунларимиз: “Озодлик” радиосининг аҳмоқлиги, Миртемир Мирабдулланинг гўёки мустақиллик учун кураши ва "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг таҳлили
Абдураҳим Пўлатнинг бу мақоласи ушбу саҳифамизда 2018 йил 8 июлда эълон қилинган эди. Бу мақола Абдураҳим Пўлатнинг Фейсбукдаги шахсий саҳифасида ҳам бор - www.facebook.com/abdurahim.polat.92) Бир вақтлар, тўғрироғи, 1989 йилдан ўткан асрнинг охирги йилларигача, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг эшиттиришларинисал кам ҳар куни эшитиб борардим, ўзим ҳам у ерда тез-тез чиқишлар қилиб турардим. Аммо, бу радионинг ўзбек хизмати Ўзбекистон КГБсининг назорати остига ўтганини тушунганимдан кейин, ...
- 11:07Эртага 11 ноябрь: “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 30 йиллигими, ёки Биринчи Жаҳон Уруши битишининг 100 йиллиги?
Ўзбекистонда аввал ҳаромий Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистон аҳолисини шундай тарибияладики, мутлақо кўпчилик 1988 йил 11 ноябрда “Бирлик” номли ташкилотга асос солинганини ҳам, айнан шу ташкилот оммавий митинг ва намойишлар ўтказиб, 1989 йил 20 октябрда ўзбек тилини давлат тили қилдирганини ҳам, айнан “Бирлик” - СССР таркибидаги республикаларда кураш олиб борган халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда - СССРни парчалаб ташлашга э...
- 23:27Москвада Афғонистон бўйича 10 давлат расмийлари ва Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ҳамда “Толибон” вакиллари иштирокида масхарабозлик йиғилиши бўлиб ўтди
Кеча 9 ноябрда Москвадаги "Президент-отел" номли меҳмонхонада Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ давлатларининг расмий вакиллари ҳамда Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ва террористик “Толибон”нинг делегациялари иштирокида Афғонистонда урушни тинч йўллар билан ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Русларнинг бу йиғилиш ҳақидаги хабарларида айтилишича, йиғилишда Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров очили...
- 12:5852 нафар ватандошимизнинг шу йил бошида Қозоғистонда автобусда ҳалок бўлишига сабабчи бўлганлар жазоланди, аммо Ўзбекистон хабарчилари жим
2018 йил 18 январда Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун кетаётган 52 нафар ватандошимиз автобус ёниб кетиши туфайли ҳалок бўлганини Ўзбекистонда ҳам кўпчилик билади. Шу пайтгача бунга ўхшаш воқеалар Ўзбекистонда умуман хабар қилинмасди. Аммо, Шавкат Мирзиё ўзини халқпарвар президент қилиб кўрсатиш мақсадида, бу воқеа бизда кенг ёритилишига йўл берди. Ўшанда "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси ва Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти Шавкат Мирзиёга мурожаат қилиб, Ўзбек...
- 18:10 Бунт в колонии Худжанда: 13 заключенных убиты, шесть милиционеров ранены, - источники
В результате бунта в исправительной колонии строгого режима номер №3/3 в Худжанде убиты, по разным данным, от 13 до 20 заключённых. Бунт произошел вечером 7 ноября, и был подавлен милицейским спецназом. РИА Новости со ссылкой на источник в силовых структурах Согдийской области сообщает о тринадцати убитых во время бунта заключенных. Собеседник агентства заявил, что один из заключенных, член "Исламского госудраства", смог разоружить охранника, отобрав у него автомат и начал стрелять по над...
- 17:35Сенсацияларнинг сенсацияси: Иккита қўғирчоқ – Ўзбекистон Сенати ва Россиянинг Федерал Кенаши – ҳамкорлик қилармишлар
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Ўзбекистон ва Россия парламентларининг юқори палаталари – Олий Мажлиснинг Сенати ва Россия Федерал Мажлисининг Федерал Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланибди. Бу ҳужжатни Федерал Кенгаш раиси Валентина Матвиенко ва ҳозир Москвада расмий сафарда бўлган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев имзолабди. Россия Федерал Кенг...
- 09:47Ҳамма ўқувчиларимиз диққатига: Ўзбек алифбоси лотин ёзувига хато ўтказилган эди, ҳозир ўзгартиришлар киритиш ҳам катта хато бўлади!
Мустақилликдан кейин ўзбек алифбосини лотин ёзувига ўтказиш ҳаракати бошланганда, “Ҳаракат” Агентлиги туркийтилли халқларнинг алифболарини умумий лотин ёзувига ўтказиш кераклигини, бунинг учун шошмасдан ҳамма туркийтилли мамлакатлар билан биргаликда ишлаш шартлигини, лотин ёзувига асос қилиб, Туркия алифбосини қабул мақсадга мувофиқлигини кўп марта урғулаган эди. Аммо, ўшанда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими бизнинг мутлақо тўғри таклифларимизга атайлаб эътибор бермаган. Чу...
- 07:38Тарихда биринчи марта АҚШ Конгрессига икки мусулмон аёл сайланди
Нью-Йоркдан бошқариладиган The Huffington Post Интернет нашри 6 ноябрда ўтказилган оралиқ сайловларида АҚШ тарихида биринчи марта Конгресснинг Вакиллар Палатасига сайланган 2 мусулмон аёлдан бири - Илҳан Омар (Ilhan Omar) исмли қора танли аёлни ўз ўқувчиларига танитди. Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида яшайдиган ва шу ердан Вакиллар Палатасига сайланган Илҳан Омар бир маҳаллар Сомалиядан келган қочқин-муҳожир бўлиб, кеча ўз сайловчилари олдига чиққанда, гапини “Ас-салом алейким&rdquo...