05 November 2018
16:19 - Биринчи Жаҳон Уруши битишининг 100 йиллиги Парижда 11 ноябрь куни нишонланади, ҳамманинг эс-ҳуши Парижга келадиган лидерларнинг ўзаро учрашувида

Париж 11 ноябрда Биринчи Жаҳон Уруши (1914-1918) битишининг 100 йиллигини нишонлашга тайёрланмоқда. Шу куни 2 та асосий воқеа бўлади - Триумфал Арка олдида тантанали маросим ва Жаҳон Форуми номли конференция каби тадбир.

Франция бу кунни нишонлаш учун Парижга чет элдан 120 нафар юксак тоифали меҳмонларни, жаҳондаги халқаро ташкилотлар ва БМТнинг вакилларини таклиф қилган. Уларнинг ичида 80 давлатнинг лидерлари бўлади, жумладан, Европа давлатлари, АҚШ, Россия ва Исроил президентлари.

Эслатиб ўтиш керак, 1568 кун давом этган ва 18,6 млн киши ҳалок бўлган урушни битириш ҳақида 1918 йил 11 ноябрда Париждан 80 км узоқликда, Компьенск ўрмонида Франция маршали Фердинанд Фошнинг вагонида келишув имзоланган эди. Бу вагон Иккинчи Жаҳон Уруши пайтида Гитлернинг буйруғи билан ёқиб ташланган. Ҳозир Компьенск ўрмонида ўша вагоннинг макети турибди. 10 ноябрда айнан ўша ерда Франция Президенти Эмманюэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Маркел иштирокида хотира маросими ҳам ўтказилади.

Биринчи Жаҳон Уруши битишига бағишланган тадбирларни Франция ҳукумати тайёрламоқда. Аммо, ҳамманинг эс-ҳуши бу воқеа муносабати билан Парижга келадиган дунё лидерларининг ўзаро икки тарафлама учрашувларида. АҚШ, Россия ва Исроил лидерлари ҳалигача учрашувлар ҳақида узул-кесил қарорга келолмаганлари ҳам ахборот воситалари тарафидан айтилмоқда.

Расмда – 200 йилча аввал Наполеоннинг буйруғи билан Парижда қурилган Триумфал Арка.