04 November 2018
02:09 - Яхшими, ёки ёмон, аммо қизиқ: Ғофур Раҳим Халқаро Ҳаваскор Бокс Федерацияси (AIBA) президенти бўлди
Оммавий ахборот воситалари Халқаро Ҳаваскор Бокс Федерациясининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришларича, бу ташкилотнинг кеча Москвада бўлиб ўтган Конгрессида ўзбек аслли Ғофур Раҳим шу ташкилотнинг президенти этиб сайланибди.

Бу лавозим учун икки номзод - Ғофур Раҳим ва Осиё бокс Конфедерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев курашган, 136 мамлакат вакиларидан 86 нафари Ғофур Раҳимга овозини берган, шу тариқа у ғалаба қозонган. Энди Ғофур Раҳим 2022 йилгача AIBA президенти бўлиб қолади.

Ушбу Конгрессда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этибди. Демак, Ғофур Раҳимнинг номзодини Шавкат Мирзиё ҳам қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия Вазирлиги 2012 йилда Ғофур Раҳимни дунёдаги жуда кўп жиноий гуруҳлардан бирининг раҳбарларидан бири ва ўзбек гиёҳвандачиларининг лидери деб эълон қилган эди.