Кундалик хабарлар - 23 September 2015
- 07:47МДҲнинг ҳукумат раҳбарлари саммити 29-30 октябрь кунлари Душанбеде бўлади
Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари 29-30 октябрь кунлари навбатдаги мажлисни ўтказиш учун Душанбеда йиғиладилар. Саммитнинг кун тартибида 30 дан ортиқ масала бор. Кун тартибининг лойиҳасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, эркин савдо зонаси бўйича қабул қилинган шартномани амалга ошириш, МДҲнинг Стратегик иқтисодий ривожлантириш дастурининг учинчи босқичи қандай амалга оширилаётганини кўриб ...
- 07:02ЕИнинг ички ишлар вазирлари қочиинларни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилдилар. Ўзбекнинг қочқин ва муҳожирлари нима қилади?
Кеча Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ички ишлар вазирлари Европага қочиб келаётган қочқинларни ЕИга аъзо давлатларга тарқатиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Ҳозирча 120 минг қочқинни ЕИ давлатларига қанчадан тарқатиш квотаси белгиланибди. Чехия, Венгрия, Руминия и Словакия бу қарорга қарши овоз бердилар, демак, уларн қочқинларни қабул қилмайдилар. Бетараф қолган Финландия нима қилиши ҳали номаълум. Қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари муаммосида Ғарбнинг боши қотган. Кеча АҚШ Президент...
- 18:44ЕЛЕНА УРЛАЕВА ОЗОД ҚИЛИНСИН! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №32, 20.09.2015)
Шу йилнинг 19 сентябрь куни Ҳуқуқ химоячиларининг Альянси раҳбари Елена Урлаева Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ томонидан балиқ овловчи қармоқ ўғирлаганлик каби абсурд билан айбланиб, ҳибсга олинди. Шубҳасиз, ҳукумат Урлаевани қамоққа олишгача бордими, унга жазо тайинлаши муқаррар. Аслида Урлаева Ўзбекистон ҳукуматининг томоғига қадалган суяк, мажбурий меҳнатни давом эттираётган расмийларнинг жиғига тегаётган кам сонли фуқаролик жамияти вакилларининг бири эди. Маълумотларга кўра, Тошкент...
18:06Москвада митинг: Россия мухолифати уйғондими?
Россиядаги демократик мухолифат узоқ замондан бери биринчи марта 20 сентябрь куни Москвада митинг ўтказди. Митинг ташкилотчилари шаҳар марказида 40 минг кишилик митинг ўтказишга рухсат сўраб шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилгандилар, аммо ҳокимият четроқдан жой берди. Россиядаги ҳозирги аҳволни ҳисобга олсак, шаҳарнинг Марионо туманида ўтказилган митингда 40 минг эмас, 5-6 минг одамнинг қатнашиши ҳам ғалаба деб баҳоласа бўладиган воқеа эди. Бунинг устига, Борис Немцов Кремлнинг биқинида ўлдирилг...
16:29Дунё лидерлари Нью-Йоркга кетишмоқда, Ислом Карим ҳам бориши керак
Маълумки, 16 сентябрда Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 70-чи, яъни юбилей сессияси иш бошлади. Одатда бундай сессиялар расмиятчилик учунгина ўтказиладиган мажлислардан иборат бўлиб, ҳеч кимнинг улар билан иши ҳам бўлмайди. Аммо, бу йилги сессия юбилей сессияси бўлишдан ташқари, жаҳон миқёсидаги 2-чи совуқ уруш бошланган, балки, авжига чиқаётган вақтга тўғри келди. Шу сабабли, унга эътибор одатдагидан кўпроқ. Россия Президенти Владимир Путин бу сессияга боришини ал...
14:49Вашингтонда “Ўзбек киноси ҳафталиги” бўлиши ҳақидаги хабарда камчилик бор
Ўзбеккино Миллий агентлиги ўз сайтида хабар қилишича, ушбу Агентлик, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ва Жорж Вашингтон номидаги университет ҳамкорликда 22-28 сентябрь кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида «Ўзбек киноси ҳафталиги» ўтказадилар. Мазкур маданий тадбир доирасида «Ўзбеккино» масъуллари ҳамда Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шаҳобиддинов каби ўзбекистонлик таниқли киноижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегацияси АҚШда бўлади. Қуйидаги фильмлар қу...
- 22:08Самарқанднинг аҳмоқ ҳокими Зоир Мирзаев: “Дабдабали тўйларни биринчи раҳбарлар ўтказмоқда”
Дабдабали тўй маросимлари, ҳаддан ошган маърака ва тадбирлар ўтказилишига қарши бел боғлаган Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бундай серхаражат тўйларни вилоятнинг биринчи шахслари ўтказаётгани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, кўрилаётган чораларга қарамай, тўй маросимларидаги исрофгарчиликни камайтириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермаяпти. “Энг ачинарли ҳолат шуки, дабдабали тўйлар ва оилавий тантаналар вилоятимизнинг раҳбарлари ва биринчи шахслари томонидан ўтказ...
- 21:31Хоразмда ҳашарчиларни ортган автобус ағдарилиб кетганини хабар қилган “Озодлик” радиосидаги ҳаромийларнинг миллат ва ватан билан иши борми?
“Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб, Хоразм вилояти Янгибозор туманида урганчлик шифокорлар чиққан теримчилар автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хбар қилди. Радиога кўра, автобус ичида бўлган саксонга яқин теримчидан йигирмадан зиёди тан жароҳати олган ва улардан икки нафари шифохонага ётқизилган. Воқеа якшанба куни эрталабки соат 8 да Янгибозор туманининг Бошқирших қишлоғида содир бўлган. Автобус пахта даласига тушган пайти ағдарилган. Одамларнинг юзи шилинган, қонаган, кўпчилиг...
19:24Ўзбекистонда болалар меҳнати мониторинг қилинармиш, бунга аҳмоқ ҳам ишонмайди
Шу йилнинг октябрь ойи бошида БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекторлари Ўзбекистон пахта далаларида ҳукуматинг кўмаги ва бевосита назорати остида боалар меҳнати бўйича мониторинг ишларини ўтказади. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиялаштираётган мазкур мониторинг ишида Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекоҳторлари Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси етовида бўлади. Шубҳасиз, БМТ инспекторларининг хулосалари аниқ: Ўзбекистонда бола...
18:49Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди
Бугун Тошкентдаги Чиғатой қабристонида Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов тупроққа берилди. 81 ёшида оламдан ўтган таниқфли санъаткор Обид Юнусов Ражабийлар сулоласининг энг таниқли вакилларидан бири эди. Сўнгги йилларда саройга яқин театр арбоблари томонидан санъатдан четлатилган ва саҳналардан туширилган Обид Юнусовнинг маъракасига ҳаддан ташқари кўпчиликнинг йиғилиши унинг обрў-эътибори юксаклигининг, ҳақиқий ўзбеклар саройга тупуришга бошлаганинг далолатидир. Тонгда Чиғатойга келган...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...