21 September 2015
21:31 - Хоразмда ҳашарчиларни ортган автобус ағдарилиб кетганини хабар қилган “Озодлик” радиосидаги ҳаромийларнинг миллат ва ватан билан иши борми?

“Озодлик” радиоси ўз манбаларига таяниб, Хоразм вилояти Янгибозор туманида урганчлик шифокорлар чиққан теримчилар автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хбар қилди. Радиога кўра, автобус ичида бўлган саксонга яқин теримчидан йигирмадан зиёди тан жароҳати олган ва улардан икки нафари шифохонага ётқизилган.

Воқеа якшанба куни эрталабки соат 8 да Янгибозор туманининг Бошқирших қишлоғида содир бўлган. Автобус пахта даласига тушган пайти ағдарилган. Одамларнинг юзи шилинган, қонаган, кўпчилиги қўрқанидан ваҳимага тушган. Ҳаммасига даланинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган Оғир жароҳат олганлар Урганчга олиб кетилган.

Қаранг, автобус ағдарилибди, ҳеч ким ҳалок ҳам бўлмабди. Оллоҳга шукр. Аммо, “Озодлик”нинг қандайдир ҳаромий манбалари дарҳол буни хабар қилишибди.

Аммо, Ўзбекистонда ўзбек миллати ва давлати ўлмоқда. Қайтаравериб чарчадик, миллатдошларимизни қирғиз фашистлари қирғин қилганда қисиб ўтирган, миллионлаб ўзбеклар ойлаб-йиллаб оиласини кўролмасдан қуллардек Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиаётганига эътибор ҳам бермаётган, миллат ва ватан муаммоларига кўз юмаётган бу радиодаги ҳаромийлар битта автобус йиқилганини дарҳол кўриб қолибдилар. Ўзбек миллати ўз ичидан чиққан ҳаромийларга нисбатан олий жазони тиклаш кераклигини тушуниб етмагунча, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аҳволи ўзгармайди. Бу аҳвол билан вақтида шуғулланмасак, юз минглаб ўзбеклар ҳалок бўладиган қирғин-барот урушлар бошланади.