21 September 2015
19:24 - Ўзбекистонда болалар меҳнати мониторинг қилинармиш, бунга аҳмоқ ҳам ишонмайди
Шу йилнинг октябрь ойи бошида БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекторлари Ўзбекистон пахта далаларида ҳукуматинг кўмаги ва бевосита назорати остида боалар меҳнати бўйича мониторинг ишларини ўтказади. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиялаштираётган мазкур мониторинг ишида Халқаро Меҳнат Ташкилоти инспекоҳторлари Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси етовида бўлади. Шубҳасиз, БМТ инспекторларининг хулосалари аниқ: Ўзбекистонда болалар меҳнати йўқ.

Бинобарин, мониторинг натижалари икки ҳафта аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Жаҳон Банки, БМТнинг ХМТ инспекторлари иштирокидаги анжуманда тахминланганди. Яъни, анжуманда ҳуқуқ фаоли Васила Иноят мониторингларда давлат рўйхатидан ўтган “Эзгулик”нинг ҳам иштирокини таклиф қилган, аммо халқаро ташкилот бунга қарши чиққанди.

Буни тушунса бўлади, чунки, халқаро ташкилотлар ҳам Ислом Карим режимининг бир тийинига сотилиб кетадиган инсонлардан иборт. Ўзбек миллати ўзининг ва Ўзбекистоннинг муаммолари билан ўзи шуғулланишга бошламаса, бошқалардан фойда кам.