Кундалик хабарлар - 27 September 2015

  • 07:20Петр Порошенко ҳам Нью-Йоркга келди, у Барак Обама ва Владимир Путин билан ҳам учрашади

    Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Украина Президенти Петр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясининг 70-чи сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркга етиб келгани украиналарнинг УНИАН агантлиги тарафидан хабар қилинди. У Бош Ассамблея сессиясининг 29 сентябрдаги мажлисида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Табиий, “сессия баҳона учрашувлар ғанимат” деганларидек, Петр Порошенко бир қатор мамлакатларнинг раҳбарлари билан ҳам учрашмоқчи. Уларнинг ичида иккитаси диққатга сазовор. Биринчиси, АҚШ Президенти Барак...

26 September 2015
  • 17:32“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Дунё учун янги хавф, янги қутблашма бошланди, Россия шиаларни суннийларнинг ИШИДига қарши бирлаштириш ҳаракатида

    ИШИДни йўқ қилиш учун курдларнинг пиёда қўшинлари ва АҚШ бошчилигидаги коалициянинг хаводан ҳужумлари етрасизлигини тушунган Ғарб, ўз пиёда қўшинларини урушга киритмаслик учун, Эродан фойдаланишни ўйлаётган бўлса керак, деган тахмин “Ҳаракат” тарафидан аллақачон айтилган эди. Аниқроғи, Эроннинг ядровий қурол яратиш программаларини тўхтатиш учун “Эрон-Олтилик” музокаралари давом этаётган пайтда айтилганди. Ўша пайтда Ғарбнинг истаги - “Эрон-Олтилик” шартномаси...

  • 08:49Туркияда исломчилар партиясидан сайланган депутат Режаи Бербер: Минглаб ҳожиликка номзод ҳайвондек ўлиб кетди

    Туркиядаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси рўйхатидан мамлакат параламентига Маниса шаҳридан депутат бўлиб сайланган Режаи Бербер айнан ўша Маниса шаҳрида қурбон ҳайити муносабат билан ўтказилган йиғилишлардан бирида ҳаж вақтида бўлган фожеали воқеани кескин сўзлар билан баҳолабди. Бу ҳақда Туркиядаги энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетаси хабар берди. Мана турк депутатининг сўзлари: “Қаранг, миллионлаб ҳожиликка номзодлар бир ерга тўпланибди, шуни ҳам бошқаролмабдилар. Мингларча ...

  • 01:22Ўзбекнинг Отабеги Ўлмас Алихўжаев оламдан ўтди

    Миллат ва Ватанга эмас, мавжуд режимга хизмат қиладиган ахборот воситалари Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 73 ёшида вафот этгани ҳақида бир неча қаторли хабарлар тарқатдилар. Ваҳолангки, Сталин режими таарфидан йўқ қилинган, жасади қаердалиги ҳам ҳалигача номаълум бўлган Абдулла Қодирий ва у яратган Отабек образини ўзбек миллатининг юраги ва миясига сингдиришдек ишни қилган Ўлмас Алихўжаевни Олоҳ нима учундир бунчалик вақтлик орамиздан олиб кетибди. Ҳа, 1941 йилда Хоразм вилоятинин...

25 September 2015
  • 16:20Имомали Раҳмон ҳам Нью-Йоркга жўнабди, Ислом Карим яна инидан чиқмайдиганга ўхшайди

    Тожикистон ахборот воситалари мамлакат президентининг матбуот хизматига асосаланиб хабар қилишларича, бугун эрталаб Имомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 70-чи сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркга жўнаб кетди. Жуда кўп мамлакатларнинг раҳбарли у ерга кетаётганлари ёки етиб бориб бўлганлари бошқа хабарлардан маълум. Имомали Раҳмон Бош Ассамблея доирасида ўтказиладиган БМТнинг Барқарор Ривожланиш Саммитида ҳам иштирок этишини қўйиб туринг, 27 сентябрда Таиланд Бош ...

  • 11:26Саудия Арабистони ҳаж сафарининг тартибини ўзгартирмоқчи, аслида, ҳажни фарзликдан чиқариш лозим

    Бутун жаҳон ахборот воситалари Саудия Арабистонининг қироли кеча Макка яқинида мингга яқин ҳожининг ҳалок бўлишидан кейин ҳаж сафари тартибини ўзгартириш ҳақида буйруқ берганини хабар қилдилар. Аммо, биронта хабарда қанақа ўзгаришлар ҳақида гапирилаётгани тилга ҳам олинмайди. Чунки, Саудия қиролининг ўзи ҳам қанақа ўзгариш қилиш кераклигини на билади, на тушунади. У жаҳон мусулмонларини алдаш учунгина ўзгартиришлар ҳақида гапирган. Аслида, ҳаж сафарини қўйиб туринг, Ислом динининг ўзи катта ўзг...

  • 08:38Владимир Путин 28 сентябрь куни Нью-Йоркда Барак Обама билан учрашиб, уни ҳам алдайман деган умидда

    АҚШ ва Россия президентлари БМТ Бош Ассамблеясининг 70-чи сессияси доирасида 28 сентябрь куни учрашув ўтказишлари ҳақидаги хабар аввалига АҚШнинг ахборот воситалари тарафидан тарқатилди. Учрашув Путиннинг ташаббуси билан бўлаётгани ҳам айтилди. Кейин бу хабар Путининг матбуот котиби тарафидан тасдиқланди. Барак Обама Россия президенти билан Сурия ва Украина масалаларини муҳокама қилмоқчи эканлигини айтибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Путиннинг мақсади – Россияга қарши киритилган Ғарбнинг сан...

24 September 2015
  • 15:37Мусулмонларнинг аянчли аҳволи: Ҳожилардан шайтонлар кучли чиқди, 453 ҳожи ҳалок бўлди, ярадорлар сони 700 дан ошди

    Бироз аввал Макка яқинидаги Мина водийсида Ислом динининг фарзи ҳисобланадиган ҳаж сафари доирасида шайтонга тош отиш маросимини амалга ошираётган 453 ҳожи ҳалок бўлди, 719 нафари ярадор бўлди. Ҳали бу рақамлар яна ортади. Жаҳонда мусулмонларнинг сони ортиб, ҳаж амалиётини бажариш учун жой етишмай қолгани сабабли 3 қаватли тош отиш майдончаси қурилган бўлиб, қаватлар ўртасида эскалаторлар (юрадиган зиналар) бор. Шу эскалаторларни шайтон уриб, чиқиб-тушаётганлар орасида паника деса бўладиган тар...

  • 02:49ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

    Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Оллоҳ берган аввалги динларда қурбонлик - пайғамбарлар ўз ўғлини қурбонликка сўйиши эди. Ҳозир бу одатдан воз кечилди. Вақти келади, ҳайвон сўйиш ҳам тўхтатилади. Байрам, қон тўкиш эмас, ибодат бўлади.

23 September 2015