21 September 2015
18:49 - Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди
Бугун Тошкентдаги Чиғатой қабристонида Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов тупроққа берилди. 81 ёшида оламдан ўтган таниқфли санъаткор Обид Юнусов Ражабийлар сулоласининг энг таниқли вакилларидан бири эди.

Сўнгги йилларда саройга яқин театр арбоблари томонидан санъатдан четлатилган ва саҳналардан туширилган Обид Юнусовнинг маъракасига ҳаддан ташқари кўпчиликнинг йиғилиши унинг обрў-эътибори юксаклигининг, ҳақиқий ўзбеклар саройга тупуришга бошлаганинг далолатидир.

Тонгда Чиғатойга келган одамлар орасида ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, мухлислар бор эди. Обид Юнусов томошабинларга “Ибн Сино” сингари тарихий фильмлар, “Парвона” каби трагик комедиялар билан машҳур эканлигини ҳамма билади.

Улуғ инсонни Оллоҳ раҳмат айласин.