Кундалик хабарлар - 28 September 2015
22:38Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини қўлга олди
Бу ҳақда дунё ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. “Ҳаракат”нинг у ердаги мухбири билан алоқаларимиз техник ва молиявий сабаблар билан оқсоқланган. Мухбиримиз Қундуз Толибоннинг қўлига ўтганлигини тасдиқлади, аммо у юборган расмдаги танклар ва унинг атрофидаги жангарилар айнан Толибонга тегишли эканлигини жангариларнинг кийимидангина тахмин қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Қундуз Афғонистоннинг Тожикистон билан тўғридан-тўғри чегарадош бўлмаган вилоятидадир. Аммо, шубҳа йўқки, бу кетишда яқинда...
- 22:11Хоразмда ҳуқуқ ҳимоячиси фирибгарликда айбланмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақл ташкилотининг Хоразм вилояти бўлими раиси, 41 яшар Собира Таджимова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фирибгарлик жинояти акс этган моддасини бузганликда айбланмоқда. Урганч шаҳар ИИБга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи раҳбарлик қилган вилоят бўлимини Адлия рўйхатидан ўтказмай фаолиятини амалга ошириб келган. Шунингдек, бир қанча шахслардан ташкилоятга аъзо қилиш учун пора олиб келган. Ташкилот вакилларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларига пул бериб, аъзо бўлишини ...
21:18АҚШ долларнинг расмий курси ўсди, “қора бозор”да ҳам ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2015 йилнинг 29 сентябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун АҚШ доларининг қийматини 2621 сўм қилиб белгилади. Бу эса ўтган ҳафтадагига қараганда деярли 6 сўм қимматдир. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг 100 талиги 490 000 сўмга харид қилинмоқда. Яъни, бир АҚШ доллари 4900 сўм, яъни расмий курсдан сал кам икки баравар катта. Бу миқ...
- 20:41“Эзгулик” жамияти фаолига қамоқда яна қоидабузарлик айби қўйилди
Ўзбекистон иносн ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Товоқсой посёлкасидаги колонияда сақланаётган бухоролик 63 яшар раиси Бобомурод Раззоққа яна қамоқхона тартибини бузганлик айби қўйилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан айбланган Раззоқов жазо муддатининг 4/3 қисмини ўтаб бўлган ва агар амнистия эълон қилинса, озодлика чиқарилиши лозим эди. Кўриниб турибдики, ҳуқуқ ҳимоячиси бу йил ҳам озод қилинмайди. Шу муносаюат билан Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ ва Тошкент вилояти ма...
20:10Пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилинди
Тўғрироғи, эълон қилинган оммавий сафарбарлик яна-да кучайтирилди. Хусусан, пахта теримига эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги имомлардан тортиб, “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмасининг хонандаларигача сафарбар қилинди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларидаги аскарлар, ИИВ қўшинларининг шахсий таркиби, Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги манзил колониялар маҳкумлари ҳам теримга ҳайдалди. Воҳа вилоятларининг айрим мактабларида 5-синядан юқори ўқувчилар ҳа...
19:37Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида дипломатик тил билан ҳамма нарсани очиқча гапирди
АҚШ Президенти Барак Обама БМТнинг Бош Ассамблеяcида ҳозиргина нутқ сўзлаб, дипломатик тил билан ҳамма нарсани очиқча гапирди. Мана унинг баъзибир фикрлари. У дедики, биз Россияни кучсизлантиришни истамаймиз, Россия кучли ҳамкоримиз бўлишини истаймиз, аммо Украинадаги воқеалардан кейин Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилмаймиз. Обаманинг сўзларини оддий тилга айлантирсак, АҚШ раҳбарлигидаги Ғарб тарафидан киритилган санкциялар воситасида бугунги Россия Федерациясини тиз чўктриш ҳар...
08:37Эрон президенти эронли ҳожиларни дафн қилиш учун Нью-Йоркни тарк этди
Ҳажнинг биринчи куни ҳалок бўлган ҳожиликка номзодларнинг сони 769 га чиқар экан, ҳали топилмаганларнинг сони 300 дан кўпроқ. Демак, ҳлок бўлганларнинг сони 1000 дан ошиши муқаррар. Ҳалок бўлганлар ичида 144 нафар эронли борлиги ҳам аниқ. Аммо 323 нафар эронли ғойиб бўлганлар ичида. Бугун ҳалок бўлган эронли ҳожиларнинг биринчи қисмининг жасадлари Эронга олиб келинади. Уларнинг жасадларини шахсан ўзи кутиб олишни истаган Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний БМТнинг Бош Ассамблеясидаги программаларин...
07:14Абдулазиз Комил БМТнинг Бош Ассамблеясида феълан “Бирлик” ва “Ҳаракат”га қўшилди, Ислом Каримнинг шармандасини чиқарди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил 25 сентябрь куни БМТнинг Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ва ўзбек халқининг иқтисодий аҳволи ҳақида ҳисобот берибди. У бечора Бош Ассамблея кўпроқ сиёсий минбар эканлигини ҳам билмайдиганга ўхшайди. Ўша саҳнада биронта одам Ўзбекистондаги иқтисодий аҳвол билан қизиқармиди? Аммо, Абдулазизвой иқтисод соҳасида ҳам ҳеч нарсага ақли етмаслигини кўрсатиб қовун туширибди ва ўз Президенти Ислом Каримнинг шармандасини чиқарибди. Тўғрисини айтса, о...
06:07Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг навбатдаги фойдасиз қурултойи бўлиб ўтди
Кеча Боку атрофидаги шаҳарчалардан бирида Озорбайжон Халқ Фронти Партиясининг VIII қурултойи ўтказилгани демократик мухолифатга яқинлиги билан билинган contact.az Интернет нашри тарафидан хабар қилинди. Партиянинг маҳаллий органлари тарафидан сайланган 358 делегатдан 300 (!!!) нафари қатнашган қурултой қонуний деб ҳисобланган. Ҳисобот нутқи сўзлаган партия раиси Али Керимли (расмда) мамлакатда демократия йўқлиги, 2000 йилда партия раиси Элчибей оламдан ўтгандан бери партия мавжуд режимнинг боси...
12:27Қизиқ: АҚШ Давлат Котиби ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари бирга учрашдилар
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан яккама-якка учрашса эди, бу воқеа ҳам хабарга лойиқ бўларди, аммо улар биргаликда учрашганлари қизиқ. Қизиқликнинг эса иккита сабаби бўлиши мумкин. Биринчиси – ҳозир Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида жуда кўп учрашувлар ўтказаётган Жон Керрининг шунчалик вақти йўқки, Марказий Осиё давлатларининг бир тийинга қиммат бош дипломатлари билан шунчаки биргаликда учрашиб қ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мирзакулов Зулфикор
Добавить сведенияЧитать дальше...
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...