23 September 2015
07:47 - МДҲнинг ҳукумат раҳбарлари саммити 29-30 октябрь кунлари Душанбеде бўлади

Тожикистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари 29-30 октябрь кунлари навбатдаги мажлисни ўтказиш учун Душанбеда йиғиладилар. Саммитнинг кун тартибида 30 дан ортиқ масала бор.

Кун тартибининг лойиҳасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, эркин савдо зонаси бўйича қабул қилинган шартномани амалга ошириш, МДҲнинг Стратегик иқтисодий ривожлантириш дастурининг учинчи босқичи қандай амалга оширилаётганини кўриб чиқиш, инновацион ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар бор экан.