Кундалик хабарлар - 16 September 2015

  • 21:26Фарғонага янги миршаббоши тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев Фарғонага ташриф буюриб, вилоят ИИБга полковник Оловиддин Султоновни бошлиқ этиб тайинлади. Вазир икки ой аввал бу лавозим эгаси Мирали Соттиевни коррупцияда айблаб, бўшатган эди. Янги бошлиқ эса муқаддам вазирлик тизимидаги ички инспекцияни бошқарган. Ички ишлар вазири Фарғона вилоятидаги тайинловдан сўнг Андижонга ўтиб кетибди. Бу ерда ҳам айрим миршаббошилик курсиларига раҳбарлар тайинлаши, ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазиятни назорат қилиш...

  • 19:03Навоийда порахўр адвокат қамалди, судья, прокурор ва “Ҳуқуқ”чи журналистларнинг пичоғи мой устида

    Жиноят ишлари бўйича Наввоий вилояти суди томонидан Навоий вилояти Адвокатлар палатаси аъзоси, 45 яшар адвокат Иброҳим Файзиев Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг пора олди-бердисида иштирок этиш, пора олиш ва фирибгарликка оид эпизодлари билан қамалоди. Бу ҳақда ёзган “Ҳуқуқ” газетасининг чаласавод мухбирлари адвокатнинг неча йилга қамалгани ҳақида ёзишни унутишибди. Аксинча, совет фелетьони услубидаги суд очеркида адвокат ўзининг мижози Элдор Баёнов томонидан тутиб берилгани олқишланади. “Ҳуқуқ”...

  • 06:23Ўзбекларнинг омади Маккада ҳам келмади, ҳар бир ўзбек ҳожиси 270 минг доллар йўқотди

    Каъба атрофидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган жойда қурилиш кранининг 11 сентябрда қулаши натижасида ҳалок бўлган ҳожиликка номзодларнинг сони, сўнги хабарларга қараганда, 110 кишига чиқди ва ҳар бир ҳалок бўлган ҳожиликка номзоднинг оиласига тахминан 270 минг доллардан товон тўланиши маълум бўлди. Туркия оммавий ахборот воситаларига кўра, ҳалок бўлган 110 кишидан 12 нафари турк экан. Демак, уларнинг оилаларига тўлаш учун Туркияга 3 миллион доллардан ортиқ пул келади. Ўзбекистонлик ҳожиликка...

15 September 2015
  • 22:29Европа Иттифоқининг бечора ички ишлар вазирлари ҳам муҳожирлар маслаласини муҳокама қилиш учун йиғиладилар. Абдураҳим Пўлат нима дейди?

    Бу вазирлар 22 сентябрь куни фавқулодда йиғилиш ўтказишлари эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters Агентлиги хабар берди. Бу йиғилишда 120 минг қочқинни қаерда ва қандай қилиб жойлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ЕИга кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Люксембургда йиғилиб, шу масалани муҳокама қилган эдилар. Европа Кенгашининг раиси Дональд Туск қочқинлар ва муҳожирлар масаласини муҳокама қилиш учун ЕИ саммитини йиғишни ҳам ўйлаётган эмиш. Европа дав...

  • 20:26КХШТга кирувчи давлатларнинг раҳбарлари Душанбеда тўпланди, яккамохов Ислом Карим қаерда?

    Бугун Душанбеда 1992 йил 15 май куни Тошкентда Ислом Каримнинг ташаббуси билан тузилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) ўзининг навбатдаги саммитини ўтказди. Табиий, бу ташкилотга икки марта кириб, икки марта чиқиб кетган яккамохов Ислом Карим у ерда йўқ эди. Хабарларга кўра, Душанбега КХШТга аъзо бўлган ҳамма мамлакатларнинг раҳбарлари келишди - Серж Саргсян, Александр Лукашенко, Владимир Путин, Нурсултан Назарбой ва Алмазбек Атамбаев. Улар Имомали Раҳмон билан биргаликда Тожи...

  • 18:25АҚШда Рим Папасини ўлдиришга тайёрланаётган йигитча қўлга олинибди, у ҳам ўзбек эмасми?

    Шу йил 15 августдаги хабарларимиздан маълумки, Обамани ўлдиришга қасам ичган ва Бруклинда (Нью-Йоркнинг мавзеларидан бири – “Ҳаракат”) яшаётган ИШИД тарафдори бўлган 25 ёшли ўзбек Абдурасул Жўрабоев қўлга олинган ва унинг устидан суд бошланган. Бугун АҚШнинг ABC телеканалига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, келаси ҳафта бу мамлакатга келадиган католикларнинг раҳбари Рим Папасини ўлдириш учун тайёргарлик кўраётган 15 ёшли ИШИД тарафдори август ойидаёқ Филаделфия штатида қўлга олинган. К...

  • 07:13Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 2016 йил 15 мартгача чўздирди, ўзбекларга нима?

    Россияга қарши санкцияларни 2016 йил 15 мартгача чўздириш қарори ЕИ ташқи ишлар вазирларининг кеча Брюсселда ўтказилган йиғилишида қабул қилинди. Санкцияларнинг ярим йилга чўзилиши ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги керак. Чунки, ўз-ўзидан маълумки, агар Владимир Путин Украинага нисбатан босқинчлик сиёсатини ўзгартирмаса, санкциялар 2016 йил 15 мартдан кейин яна чўздирилдади. Ҳозироқ кўриниб турибдики, Россиянинг иқтисоди бу санкциялар қаршисида чўкмоқда ва чўкиш давом этаверади. СССР Афғонистонга...

14 September 2015
  • 21:51Бир килограмм пахта терсанг, 0,05 АҚШ доллари ишлайсан!

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳокимликлар орқали фермер хўжаликлари ва ширкатларга “Пахта-2015” мавсумида ҳар бир килограмм терилган пахта учун теримчига 240 сўм (ярим цент) миқдорида ҳақ тўлаш бўйича ўз тавсияларини юборди. Амо бу маълумот расмий изоҳга эга эмас. Аслида тавсия деб аталаётган мазкур миқдор белгиланган қатъий норма бўлиб, теримчи билан шу миқдорда ҳисоб-китоб қилинади. Айтайлик бир кунда 50 килограмм пахта...

  • 21:19Ўзбек чегарачилари: “Отангни ўлдирганга онангни бер!”

    Бугун қирғиз чегарачиларининг матбуот хизмиати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон томони мамлакат ҳудудига қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиб қолган 15 бош отни Қирғизистон чегарачиларига қайтиб берди. 10 кун аввал Жалолобод вилояти Ақси туманидаги Қош-Добо қишлоғи аҳолиси вакиллари Ола Буқа чегара отряди хизматчиларига мурожаат этиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган отларни қайтаришда ёрдам беришларини сўраганди. Ўзбеклар бундай талабни бажонидил бажарди, “Ҳаракат” мухбирлари ўзбекларнинг бунда...

  • 19:45Тошкентдаги олий ўқув юртлари талабалари пахта теримига сафарбар қилинди

    Эртага, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат Техника университети, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент давлат Аграр университети талабалари Жиззах ва Сирдарё вилояти туманларига пахта ҳашарига сафарбар қилинади. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан ажратилган махсус транспорт воситалари талабаларни далаларга элтади. Ҳашар даврида талабалар ёшига қараб гуруҳларга ажратилади ва ҳар би...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону