22 September 2015
14:49 - Вашингтонда “Ўзбек киноси ҳафталиги” бўлиши ҳақидаги хабарда камчилик бор

 


 


Ўзбеккино Миллий агентлиги ўз сайтида хабар қилишича, ушбу Агентлик, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ва Жорж Вашингтон номидаги университет ҳамкорликда 22-28 сентябрь кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида «Ўзбек киноси ҳафталиги» ўтказадилар. Мазкур маданий тадбир доирасида «Ўзбеккино» масъуллари ҳамда Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шаҳобиддинов каби ўзбекистонлик таниқли киноижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегацияси АҚШда бўлади.

Қуйидаги фильмлар қуйидаги тартибда намойиш қилинар экан:

22 сентябрь, 18:30 — «Тошкент – нон шаҳри» (1968 й.)
23 сентябрь, 18:30 — «Паризод» (2012 й.)
24 сентябрь, 18:30 — «Дилхирож» (2000 й.)
25 сентябрь, 17:30 — «Осмондаги болалар» (2002 й.)
28 сентябрь, 18:30 — «Ота» (2014 й.)

Соатлар Вашингтон вақти билан кўрсатилган.

Хўш, АҚШда яшаётган ва шу хабарни ўқиган ўзбеклар ҳафталик доирасида кўрсатиладиган фильмларни кўришни истасалар, қаерга боришлари керак? Ўзбеккино бундай саволга жавоб бермайди.