Кундалик хабарлар - 13 February 2017

  • 21:30Қўшработда бир хонадоннинг 8 нафар вакили газдан бўғилиб ўлган

    Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Тоз қишлоғидаги хонадонлардан бирида чиққан ёнғин рўй бериши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибидаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи И. Амониллаевнинг таъкидича, маҳаллий фуқаро Абдуалим Нурниёзовнинг чиққан ёнғин туфайли 30 кв.м майдондаги том, шифти ва қисман уй жиҳозлари зарарланган. Ёнғин етиб келмаган хонада 8 кишининг жасади топилган. Содир бўлган ёнғин ва одамларнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун Суд-ти...

  • 20:21“Ҳаракат”нинг танқиди биринчи марта эътиборга олинди: Тулада нобуд бўлган мардикорларимизнинг жасадларини олиб келишга Ўзбекистон ҳукумати кўмаклашмоқчи

    Россиянинг Тула вилоятида қулаган омборхонада нобуд бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга келтириш юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаракат бошлаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган муҳожирларнинг яқинларига кўмак бериш ва жасадларни Ўзбекистонга юбориш масаласи бўйича Россия билан музокара ўтказгани ҳақида хабар қилди. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг камдан кам ташаббусларидан бири бўлиб, бу хайрли ишга президент Шавкат Мирзиёнинг миграциядаги...

  • 19:17“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини ЕИнинг ваколатхонасида эълон қилди

    Бугун Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботнинг тақдимотига Европа Иттифоқи, АҚШ, Германия, Франция, Чехия сингари мамлакатларнинг элчилари, яна бир қатор мамлакатлар дипкорпуслари вакиллари, шунингдек, БМТ, ЕХҲТ сингари халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари келишди. Ҳисоботни тақдим қилган жамият раҳбари Васила Иноятова ҳамда журналист Абдураҳмон Ташан...

  • 17:19Шармандалик: Қурбонгули Бердимуҳаммад бор-йўғи 97,69% овоз билан президентликка қайта сайланди

    Туркманистонда кеча ўтказилган президентлик сайловларида 8 та қўғирчоқ номзод устида ғалаба қозонган жорийдаги президент Қурбонгули Бердимуҳаммад бор-йўғи 97,69% овоз олгани ростакам шармандаликдир. Чунки, ҳақиқий диктатор Саддам Ҳусайиндан ўрнак олиши ва 100 фоиз овоз олишга эришиши керак эди. Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли ва Туркманбоши-2 лақабли Қурбонгули Бердимуҳаммад 2007 йилдан бери президентлик курсисида ўтирар эди, энди яна 7 йилга сайланди. Ҳеч шубҳа йўқки, у умр бўйи президент бўлиб қол...

  • 16:42Қизиқ: Ражаб Эрдўғон ҳам “Ҳаракат”дан ўрганиб Ислом дунёсининг оғир аҳволда эканлигини гапириб қолди, аммо ўзи Истанбулни юнонларга қайтариш йўлидан кетмаяптими?

    Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми эканлиги, мусулмонлар биронта янгилик яратолмаганлари ва Ғарб яратган дунёда асосан хизматкорлик қилаётганлари, қўйиб берса, мусулмонларнинг сал кам ҳаммаси фаровон ҳаётда яшаш учун Ғарбга қочишга тайёрлиги, ислом терроризми туфайли дунёда мусулмонларга нисбатан салбий муносабат кучайиб бораётгани, буларнинг асл сабаби - Ислом дини ўз ичида фундаментал ислоҳотлар ўтказмаётгани, биринчи навбатда, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаётгани ҳ...

12 February 2017
  • 23:22Шавкат Мирзиё 2017-2021 йиллaргa мўлжaллaнгaн ўз стратегиясини тасдиқлаб бўлгани ҳақида кечиккан хабаримиз

    6 февралда “Шавкат Мирзиёнинг 2017-2021 йиллaргa мўлжaллaнгaн стратегияси ҳақида “Ҳаракат”нинг фикрлари” сарлавҳали хабар эълон қилиб, янги президентнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” номли фармонига аввал ортиқча эътибор бермаган бўлсак ҳам, кеч бўлса-да ўз фикрларимзни очиқлашни лозим топиб, бу фармонга муносабат билдирган эдик. Муносабатимизни бир оғиз сўз билан айтсак, бу стратегия тўғри, аммо умумий гаплардан иборат эканлигини ур...

  • 20:36Франк-Вальтер Штайнмайер Германия Федератив Республикасининг президенти этиб сайланди

    Ташқи ишлар вазирлигидан яқинда истеъфога кетган Франк-Вальтер Штайнмайер бугун Германинг янги президенти этиб сайланди. Германия – парламентар давлат, бу ерда ҳокимият парламент (Бундестага) ва у тарафидан тайинланадиган бош вазир - Канцлер қўлида. Президент расмий вакиллик вазифаларини бажаради, холос. Германияда президент мамлакат парламенти Бундестаг аъзолари (630 депутат) ва 16 та федератив вилоятларнинг президент сайлаш учун махсус юбориладиган тенг сонли вакилларидан иборат бўлган ...

  • 15:16Масхарабозлик: Бугун Туркманбоши-2 қайтадан президентликка сайланади

    Туркманбоши сифатида танилган Президент Сапармурат Ниёзов 2006 йилнинг охирида ўлгандан кейин, 2007 йилда президентликка сайланган ва ҳеч қандай шубҳасиз ўлгунча президент бўладиган, биз тарафимиздан Туркманбоши-2 деб аталган Қурбонгули Бердимуҳаммад бугун президентликка қайтадан сайланади. Аввал ҳар 5 йилда бир марта сайланарди, яқинда Конституцияга ўзгартириш киритилганадан кейин бугун биринчи марта 7 йилга сайланади. Туркманистондаги сайловларнинг Ўзбекистондагилардан ҳеч фарқи йўқ, бир оғ...

  • 12:27Истанбулда 39 кишини ўлдирган қўқонлик террорист ўғлига ўзи каби бўлиш ҳақида видео-васият қолдирган экан

    Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina номли кўнгилочар тунги клубда 39 кишини автомат билан тараб ўлдирган, бир ҳафтадан кейин ўзбек эканлиги аниқланган Абдуқодир Машарипов 17 январда Истанбулнинг Эсенюрт номли қисмида қўлга олинганди. Ўшандан бери хавфсизлик хизматларининг Истанбулдаги бир кишилик ҳужрасида сақланаётган террорист қўқонлик эканлиги, у номи айтилмаётган университетнинг физика-математика бўлимини битиргани, турмуш ўртоғи Зарина Нуриллаева билан Покистонда яшаган пайтлариида ИШИДга қў...

11 February 2017

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону