11 February 2017
17:39 - Қозоғистонда “ислом” сўзини ишлатмасдан исломий терроризмга тайёрланаётганлар ушлангани хабар қилинди, Ўзбекистонда нимaлар бўлмоқда?

Қозоғистоннинг расмий давлат хабар агентлиги “Казинформ” Миллий Хавфсизлик Қўмитасига асосланиб билдиришича, миллий хавфсизлик кучлари ички ишлар вазирлиги идоралари билан биргаликда 13-24 январь кунлари Олмата шаҳри ва Олмата вилоятида махсус оперция ўтказиб, иккита радикал-экстремист гуруҳни йўқ қилишиб, терроризмни пропаганда қилиш, терроризмга тайёрланиш айби билан 15 киши қўлга олинибди. Уларнинг уйларида 5 граната, халқаро террористик ташкилотларнинг атрибутикаси, диний китоблар ва диний информация сақланадиган электрон воситалар топилибди.

Ўз-ўзидан маълумки, гап исломий экстремистик гуруҳлар, уларнинг исломий терроризмга тайёрланаётгани ва ИШИД, Толибон каби халқаро террористик ташкилотлар билан алоқалари борлиги ҳақида кетмоқда.

Исломий терроризм ҳақида хабар тарқатиб ва ўзларича маданийлик кўрсатиб “ислом” сўзини ҳам ишлатмаётганлари - иккиюзламачиликдан ташқари, айнан ислом террористларининг фойдасига ишлайди ва ислом терроризмининг яна ҳам кенгроқ тарқалишига хизмат қилади. Хабарларда ҳамма нарса очиқча ёзилиши ва ислом терроризмини фақат куч билан енгиб бўлмаслиги, уни енгиш учун Ислом динида ислоҳотлар ўтказилиши кераклиги ва шартлиги ҳам айтилиши, урғуланиши керак.

Аввалги хабарларимизда кўп марта “Бирлик” Партиси лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида ислом терроризмининг илдизлари нимада эканлигини кўрсатиш билан бирга, яқинда Ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиёга кўчишини ҳам айтган эди. Туркия ҳақидаги башорат исботлани бўлди. Энди қаранг, Ислом дини ҳеч қачон чуқур илдизга эга бўлмаган қозоқлар ичида исломий терроризм илдиз отмоқдами, Ўзбекистонда нималар бўлаётганини фақат тахмин қилиш мумкин. Эслаш керакки, 2015 йили Андижонда акромий-террористлар яширинча қуролланиб, давлат қамоқхонаси, ҳарбий қисмни ва шаҳар ҳокимлигини осонликча босиб олгандилар.