13 February 2017
21:30 - Қўшработда бир хонадоннинг 8 нафар вакили газдан бўғилиб ўлган
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Тоз қишлоғидаги хонадонлардан бирида чиққан ёнғин рўй бериши оқибатида 8 киши ҳалок бўлган. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибидаги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи И. Амониллаевнинг таъкидича, маҳаллий фуқаро Абдуалим Нурниёзовнинг чиққан ёнғин туфайли 30 кв.м майдондаги том, шифти ва қисман уй жиҳозлари зарарланган. Ёнғин етиб келмаган хонада 8 кишининг жасади топилган.

Содир бўлган ёнғин ва одамларнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун Суд-тиббий экспертиза бюросига ва Тошкент шаҳрида жойлашган Х.Сулаймонова номидаги Суд-тиббий экспертизасига ҳамда вилоят СЭС бошқармасига далилий ашёлар юборилган. Тахминга кўра, улар газ ёки тутундан заҳарланиб ўлган бўлишлари мумкин.