13 February 2017
17:19 - Шармандалик: Қурбонгули Бердимуҳаммад бор-йўғи 97,69% овоз билан президентликка қайта сайланди
Туркманистонда кеча ўтказилган президентлик сайловларида 8 та қўғирчоқ номзод устида ғалаба қозонган жорийдаги президент Қурбонгули Бердимуҳаммад бор-йўғи 97,69% овоз олгани ростакам шармандаликдир. Чунки, ҳақиқий диктатор Саддам Ҳусайиндан ўрнак олиши ва 100 фоиз овоз олишга эришиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли ва Туркманбоши-2 лақабли Қурбонгули Бердимуҳаммад 2007 йилдан бери президентлик курсисида ўтирар эди, энди яна 7 йилга сайланди. Ҳеч шубҳа йўқки, у умр бўйи президент бўлиб қолади.

Ҳозирча дастлабки натижалар эълон қилинди, шундай бўлса ҳам, Россия ва Қозоғистон президентлари Туркманбошини ғалаба билан табриклашга улгуришибди.

Расмда - Кеча сайловда овоз бераётган Туркманбоши-2 ва унинг ота-онасидан тортиб набираларигача.