Кундалик хабарлар - 09 February 2017
- 20:15МХХчилар икки товламачи миршабни қўлга туширди
Миллий Хавфсизлик Хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари товламачилик билан шуғулланиб келган икки нафар миршабни қўлга олди. Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Ургут тумани ИИБ ходимлари Б.Султонов ва А.Ғаппоров ургутлик киракашларни қўрқитиш йўли билан, улапрдан 2 минг АҚШ доллари талаб қилишган. МХХ тарафидан маҳаллий матбуотга сиздирилган хабарда айтилишича, пул ундириш қуйидагича амалга оширилган - милиция ходимларининг топшириғига кўра "уларнинг" одами ҳайдовчи ав...
- 19:47Шавкат Мирзиёнинг душманлари тарқатган ёлғон хабар: Тошкентда икки йирик ёнғин содир бўлганмиш
Кеча Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди. Маълумотларга кўра, бозордаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин бошқа савдо дўконларига ҳам тарқаган. Натижада 6 та дўкон ёниб кетгани айтилмоқда. Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш хизмати етиб келган. Ёнғин бутунлай бартараф этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги машҳур “Манас” ресторани ҳам ёниб битди. Ёнғин ресторанга туташ ҳовлиларга ҳам ўтиб, йирик кўлам ҳосил қилди. Мазкур икки ҳолат юзасид...
19:15Ўзбекларга ёмон хабар: Қозоғистонда жанубдан шимолга кўчадиганлар учун давлат ёрдами жиддий ўлчовда камайтирилади
Мустақилликдан кейин Қозоғистон давлати чет элларда яшайдиган қозоқларнинг Қозоғистонга кўчиб келишини ҳар томонлама рағбарлантиргани, уларга моддий ёрдам бергани ҳақидаги хабарларимизда ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган бир нарсага эътибор қаратгандик. Гап шундаки, ўша чет элдан келаётганларнинг мутлақо кўпчлиги Қозоғистоннинг жанубига, яна ҳам тўғрироғи, ўзбеклар кўп яшайдиган жанбий-ғарб қисмга ерлаштирилганди. Биз Қозоғистоннинг шимолида аҳоли зичлиги жанубга қараганда бир неча марта кам бўлишиг...
11:35Алишер Навоийнинг “Одам эрсанг демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами” сўзларини ўзбекларга эслатадиган кун
Ҳа, бугун Ўзбек шеъриятининг отахони Алишер Навоий туғилган кун. Ўзбеклар ҳамма ерда бу кунни байрам қиладилар. Аммо, бугун байрам қилиш эмас, унинг “Одам эрсанг демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами” сўзларини эслаш куни бўлиши керак. Уларни эсласак, кунимизнинг аччиқ ҳақиқатларига қарашга мажбур бўламиз. Аччиқ ҳақиқат эса, жумладан, қуйидагилардан иборат. Алишер Навоий 1441 йилда туғилиб, 1501 йилда оламдан ўтган Ҳирот шаҳрида ўзбекча мактаб йўқ. Ўзбек миллатининг бу билан иш...
- 10:16Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Доналд Трамп ҳам ўз фармонини тўхтатган АҚШ судларини сиёсийлашишда айблади
“Ҳаракат” Агентлиги 5 февралдаги хабарида АҚШнинг янги Президенти Доналд Трампнинг мусулмонларни АҚШга киришини қийнлаштирувчи қарори суд ҳукми билан вақтинча тўхтатилгани, аммо у барибир ғалаба қозонишини ёзар экан, қуйидагича таҳлил ҳам берган эди: “Аммо, бўлаётган воқеаларнинг ҳуқуқийдан ташқари сиёсий томони ҳам бор. Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, сайловолди кампанияси даврида Трампга қарши чиққан АҚШнинг сиёси элитаси ва оммавий ахборот воситалари шарманда бўлганлари туфа...
- 01:24“Ҳаракат”га келган Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ҳақида савол ва жавобимиз
Савол: Козогистонни ЯИМи 220 млрд $ дегандингиз, ман караб кўрсам атиги 124 млрд $ деб езилганку? Жавоб: Қозоғистонда 2013 йилда ЯИМ 240 млрд атрофида эди. 2014 йили Ғарб Россияга қарши киритган санкцияларидан кейин нефтнинг нархи тушиб кетиши билан Қозоғистонда 2014 йили ЯИМ 218 млрд, 2015 да 173 млрд, 2016 йилда 129 млрд бўлди. Ўзбекистон Қозоғистондан киши бошига ЯИМ бўйича ҳали ҳам 4 баравар орқада. Биз бу ҳақда ўз хабарларимизда бир неча марта ёздик, ўзимиздаги ортиш эмас, қозоқлардаги т...
18:21Жуда қизиқ: Доналд Трамп ва Ражаб Эрдўғон кеча телефонда гаплашдилар, АҚШ разведкасининг бошлиғи эртага Туркияга келмоқда
Дунё мамлакатларининг раҳбарлари навбатга туриб, АҚШнинг янги Президенти Доналд Трамп билан телефонда гаплашаётганлари жаҳон ахборот воситаларининг асосий хабарларидан бўлмоқда. Аммо, хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, Трамп билан суҳбатларга доир биронта пичоққа илинадиган янги гап йўқ. Трампнинг сенсациядек кутилган Путин билан суҳбати ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Трампнинг Эрдўғон билан кечаги суҳбати ҳақида ҳам шудай дейишдан бошқа йўл йўқ. Аслида, НАТО аъзоси бўлган Туркия раҳбар...
- 01:53Январь ойидан Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти ҳажми 2 бараварга ошди, сабаби номаълум
Янги йилнинг дастлабки ойида Ўзбекистон хорижга 42 миллион 600 минг долларлик қайта ишланган 31 минг тонна мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига қиёсланганда 2 бараварга кўпдир. Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йил январида 20 миллион 700 минг долларлик мева-сабзовот экспорт қилинган экан. Бугунги кунда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидори Россия бўлиб қолмоқда. Ўтган ҳафтада Россия ва Ўзбекистон расмийлари м...
22:14Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки мухозимлари Тошкентга келди
Бундан 10 йил муқаддам Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларни молилаштиришни тўхтатган Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки делегацияси Тошкентга келди. Мазкур молия институти мулозимлари Тошкент расмийлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилмоқдалар. “Жаҳон” ахборот агентлигининг билдиришича, Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова кеча Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашган. “Айни пайтда ў...
20:45АҚШ долларининг расмий курси ҳам, ҳақиқий курси ҳам ошди
Бугун Ўзбекистон Репсубликаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, бир АҚШ доллари 3294 сўм 74 тийин қилиб белгиланди. Ўтган ҳафтада бу қиймат 3280 сўм эди. Валюта курсларнинг ҳақиқий қийматларини акс эттирувчи “қора бозор”да АҚШ доллари 6900 сўмгача харид қилинмоқда, 2 ҳафта олдин 6850 сўм эди. Саррофлар эҳтиёжмандларга уни 7000 сўмдан пуллашяпти.