Кундалик хабарлар - 15 May 2017

  • 19:01Қизиқ: Россия Ўзбекистон ҳукуматининг ёрдамида ўзбекларни ишга чақирмоқда. "Ҳаракат": Буни аллақачон қилиш керакмасмиди?

    Ўзбекистон Меҳнат Вазирлиги ҳузуридаги Миграция Агентлиги ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Россиянинг Астрахань шаҳрида жойлашган "Хаска" корхонасига тикувчилар ишга қабул қилиниши ҳақида эълон берди. Тикувчилар устки кийимларни тикиш билан шуғулланишлари ва шу боис, ишга таклиф қилинаётганлардан тегишли квалификация талаб этилиши қайд этилган. "Иш икки сменада амалга оширилади, 1-смена 7.00дан 19.00 га қадар (икки кун иш икки кун дам) ва 2-смена 8.00дан 16.30 га қадар (шанба ва якшанба - дам о...

  • 15:29Ёмон хабар: Шавкат Мирзиё Хитой ўтказаётган халқаро форумда "Бир макон, бир йўл" лойиҳасига ҳеч қандай фикр билдиролмади

    ЎзАнинг бугунги хабарида Шавкат Мирзиё Пекинда ўтаётган “Бир макон, бир йўл” форумида нутқ сўзлагани билдирилди. Қисқагина хабарда Ўзбекистон Президентининг нутқидан биронта иқтибос ҳам келтирилмайди. Тушуниш мумкинки, унинг нутқида иқтибос қилишга лойиқ биронта фикр ҳам айтилмаган, тарихдан маълум Ипак Йўлини қайтадан тиклаш - иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги,...

14 May 2017
  • 20:39Пекинда янги Ипак Йўлига бағишланган халқаро форум иш бошлади, Хитой раҳбари ўз фикрларини очиқлади

    Тарихий Ипак Йўлини қайтадан тиклаш ташаббуси билан АҚШ аллақочон ўртага чиққан эди. Аммо, бу ташаббуснинг орқасида Вашингтондаги Жон Хопкинс Университетининг исломкаримфарастлиги ва демократия принципларидан узоқлиги билан танилган профессори Фредерик Старр тургани сабабли, бу ташаббус узоққа боролмаслигига “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат АҚШнинг машҳур Хельсинки Комиссиясида 10 йилча аввал қилган нутқида ҳам ишора қилган эди. Бу Коммиясининг 21 аъзосидан 9 нафари АҚШ парлам...

  • 17:29Ҳақиқий сенсация: Истанбулда мусулмонлар насронийларнинг Ая-София черковини қайтадан мачит қилиш талаби билан чиқдилар

    Кеча, яъни Византия Империясининг пойтахти Константинопол шаҳри турклар тарафидан босиб олиниб, Усмонли Императорлигининг, айни замонда, Халифаликнинг пойтахтига айлантирилишнинг 564 йиллиги арафасида, бу шаҳардаги насронийларнинг ўз вақтидаги энг буюк ибодатхонаси Ая-София черкови атрофида саҳар соатларида сони мингга яқинлиги айтилаётган мусулмонлар тўпландилар. Бу ҳақда хабар берган Туркиядаги энг катта обрўли матбуот нашрларидан бири “Hurriyet” газетасининг инглизча саҳифасида (h...

  • 15:23Шавкат Мирзиё Хитойда ўта фаоллик кўрсатмоқда. Натижалар бўладими?

    11 май куни Хитойга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиё 12 майда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин тарафидан қабул қилинди (расмда). Аввал давлат раҳбарларининг икки мамлакат делегациялари иштирокидаги музокаралари, сўнгра тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди, дейилади ЎзАнинг ўша куниёқ эълон қилган хабарида. Тор доирадаги учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро м...

13 May 2017
  • 01:17Яқинда Остонада V Жаҳон Қозоқлар Қурултойи бўлади. Ўзбекларга нима?

    Казинформ Агентлиги Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, кеча Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 22-25 июнь кунлари Остонда ўтказиладиган V Жаҳон Қозоқлар Қурултойи ташкилий комитетининг мажлисини ўтказди. Бундай қурултойлар 1992 йилдан бери ҳар 5 йилда бир марта ўтказилмоқда экан. Остонадаги қурултойда 38 мамлакатдаги қозоқлар диаспорасининг 350 вакили ва Қозоғистон зиёлилари ҳамда Умумжаҳон Қозоқлар Ассоциациясининг 350 вакили қатнашади. Қурултойнинг ...

12 May 2017
  • 23:08Из почтового ящика «Харакат»: «Наш пострел везде поспел, но что толку?..»

    Завершился визит Верховного Комиссара ООН по правам человека Зейда Раада аль-Хусейна в Узбекистан. Он встретился с Президентом и высокопоставленными представителями власти. Главной темой каждой из встреч, конечно же, являлся вопрос защиты прав человека в Узбекистане, поэтому буквально на каждом мероприятии аль-Хусейна сопровождал главный «правозащитник» республики, носитель еще других многочисленных регалий и председатель всех и вся Акмаль Саидов. Сейчас он – депутат парламент...

  • 21:54Сирдарёлик товламачи миршаб ҳибсга олинди

    Сирдарё тумани ИИБ катта тезкор ходими Зафар Ҳусанов йирик миқдорда валютани пора сифатида олаётган пайтда Миллий Хавфсизлик Хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. 28 яшар бу миршаб йигит ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, юритилаётган жиноий ва маъмурий ишлар бўйича мунтазам равишда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган экан. Бу ҳақда ёзаётган Sputnik нашрига кўра, Сирдарё вилояти прокуратурасида Ҳусановга нисбатан Жиноят кодексининг қат...

  • 21:14Ўта қизиқ: Ўзбекистон пахтани қўлда теришдан воз кечмоқчи

    “Ўзагротехсаноатхолдинг” ширкати раиси Нодир Отажоновга кўра, Ўзбекистон яқин вақтларда пахтани тўлиқ машиналар ёрдамида териш усулига ўтишни режалаштирмоқда. Отажоновнинг сўзларига кўра, бунинг учун республика ички бозорига 10 000 донагача пахта териш техникасини келтириш талаб этилади. Ана шунда мамлакатда пахтани тўлиқ механик равишда теришга эришилади. Ҳозир эса мамлакат далаларида атиги 1000 донадан ортиқ пахта териш машиналаридан фойдаланилмоқда. "Пахта теришни механизациялаштириш мамл...

  • 20:24Жаҳон Банки Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми бу йил 7,8 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда, Шавкат Мирзиё нима дейди?

    Жаҳон Банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодиётнинг ҳолатига доир маърузасини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ўсиши бироз секинлашади - 2016 йилда ЯИМ ўсиши 8 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 7,8 фоизни ташкил қилади. Маърузада шунингдек мамлакатдаги инвестицияларнинг 9,5 фоизга ўсгани қайд этилган. Экспорт ҳажмининг ўсиши кимёвий моддалар, автомобиллар, олтин ва хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келиши, газ, металл ва па...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону