12 May 2017
21:54 - Сирдарёлик товламачи миршаб ҳибсга олинди
Сирдарё тумани ИИБ катта тезкор ходими Зафар Ҳусанов йирик миқдорда валютани пора сифатида олаётган пайтда Миллий Хавфсизлик Хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. 28 яшар бу миршаб йигит ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, юритилаётган жиноий ва маъмурий ишлар бўйича мунтазам равишда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган экан.

Бу ҳақда ёзаётган Sputnik нашрига кўра, Сирдарё вилояти прокуратурасида Ҳусановга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши кўзғатилгани, тергов ишлари олиб борилаётгани айтилади.