13 May 2017
01:17 - Яқинда Остонада V Жаҳон Қозоқлар Қурултойи бўлади. Ўзбекларга нима?

Казинформ Агентлиги Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, кеча Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Аскар Мамин 22-25 июнь кунлари Остонда ўтказиладиган V Жаҳон Қозоқлар Қурултойи ташкилий комитетининг мажлисини ўтказди.

Бундай қурултойлар 1992 йилдан бери ҳар 5 йилда бир марта ўтказилмоқда экан. Остонадаги қурултойда 38 мамлакатдаги қозоқлар диаспорасининг 350 вакили ва Қозоғистон зиёлилари ҳамда Умумжаҳон Қозоқлар Ассоциациясининг 350 вакили қатнашади. Қурултойнинг тантанали очилиши 23 июнда Назарбаев Университетида бўлади. Қурултой доирасида “Халифа Алтай ва тарихнинг қайтиши” номли халқаро конференция ўтказилади. Турли вазирликларда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилади.

Қурултой қатнашчилари Қозоғистон пойтахтининг диққатга сазовор жойлари билан таништирилади, Остонада 10 июнда иш бошлайдиган “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмага олиб борилади.

Қозоқларнинг жаҳон бўйлаб ташкилотланиши ва шундай буюк тадбирлар ўтказишига ҳавас қилиш керак, дейди мухбиримиз. Айни замонда, ўзбек миллатининг ҳозирги ғариб аҳволига, миллат ўзнинг бугуни ва келажаги билан ҳам қизиқмайдиган пода ҳолига тушганига ҳайрон қолиш керак. Ўзбекларнинг чет эллардаги диаспоралари бундай нарсаларга қодир эмаслиги ва Ўзбекистонда ҳумронлик қилаётган тожиклар режими дунё ўзбекларининг ҳар қандай шаклда ташкилотланишида иштирок этмаслигини қўйиб туринг, бу режим ҳар қандай ташкилотланишга тиш-тироноғи билан қарши бўлиши ҳам шак-шубҳасиздир.

Қани айтингларчи, муҳтарам ўқувчиларимиз, нимага ББС, Озодлик ва Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматлари бундай мавзуларни ҳеч қачон тилга олмайдилар? Нимага ўзбек демократик мухолифатининг аҳволи билан қизиқмайдилар? Нимага Ўзбекистондек давлат “ЭКСПО-2017” каби оламшумул тадбирлар ўтказишга қодир эмаслигини муҳокама қилмайдилар? Жавоб ҳам аниқ - Ўзбекистондаги тожиклар режими бунга рухсат бермайди. Бу радиоларга ҳақиқий ўзбек журналистларини яқинлаштирмайди. Шу сабабли, бу радиолар бозордаги пистачка сотувчи хотинларнинг валдирашидан юқорига чиқмайдиган эшиттиришлар тайёрлаш билан умр ўтказадалар.