Кундалик хабарлар - 18 May 2017

  • 23:55Кутилмаган хабар: Шавкат Мирзиёев яна Туркманистонга боради

    ЎзА хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамеднинг таклифига биноан 19−20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда борар эмиш. Ваҳолангки, Шавкат Мирзиё яқиндагина, тўғрироғи, шу йилнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи билан бориб келганди. Шавкат Мирзиёнинг кутилмаган ташрифига биттагина сабаб топиш мумкин. Агар Туркманбоши-2 ҳам Шавкат Мирзиё каби 21 май куни Эр-Риёдда бўладиган “Мусулмон давлатлари + АҚШ” самм...

  • 22:25Норин туманига янги ҳоким тайинланди

    Халқ депутатлари Норин туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Қодиров туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Кенгаш сессиясида қатнашган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров собиқ ҳоким Аъзамжон Султоновнинг ҳукумат ишчи гуруҳи тарафидан ишдан олингани ва унинг сўроқ бераётганини маълум қилди. Ўтган кунги хабарларимизда маҳаллий матбуотчиларга иқтибосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ води...

  • 20:43Тойлоқда қайнота келиннини ўлдиртиришга қотил ёллади

    Sputnik Ўзбекистон нашрининг хуфяларга таяниб ёзишича, Самақранд вилоятининг Тойлоқ туманида 65 ёшли Умарқул Қодиров келинининг ўлими учун 2 минг доллар тўлашини билдириб, киллер ёллаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кузатувига олинган. У ўғлининг келин билан ажрашиш жараёнида умумий мулкка даъво қилишидан норози бўлган. Махсус операция чоғида Қодиров гўёки келинининг ўлимини тасдиқловчи фотосуратни кўрганидан сўнг 2 минг долларни ёлланма қотил сифатида иш олиб борган оператив ходимг...

  • 19:29Вой-дод, сенсация: Президент Шавкат Мирзиё Эр-Риёдда Доналд Тармп билан учрашади, Каъбага ҳам олиб кириладими?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 2017 йил 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги хабар қилди. Саудия Арабистонига ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Шавкат Мирзиё анжуманда иштирок этиш учун бу шаҳарга келадиган АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам учрашар экан. Тушунилишича, уч...

  • 14:22Бокуда ўтаётган IV Ислом Бирдамлик Ўйинларида Ўзбекистон 4-чи ўринда кетмоқда

    Маълумки, “Исломиада” деб ҳам аталадиган Ислом Бирдамлик Ўйинлари – Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатлар спортчиларининг 2005 йилдан бери ҳар 4 йилда ўтказиладиган мусобақаларидир. IV Ислом Бирдамлик Ўйинлари 5 кундан бери Бокуда ўтмоқда. Озорбайжон ахборот воситалари эълон қилиб бораётган маълумотларга кўра, бугунгача 137 медаль (54 олтин, 45 кумуш, 38 бронза) олган Туркия спортчилари биринчи ўринда. 2-чи ўринда Озарбайжон - 99 медаль (50 олтин, 29 кумуш ва 20 бронза...

  • 08:43АҚШнинг Президенти Доналд Трампга қарши масхарабозлик ўйинлари давом этмоқда. Буёғи нима бўлади?

    Сайловолди кампаниси пайтида Доналд Трампга қарши бўлган АҚШнинг сиёсий элитаси ва асосий оммавий ахборот воситалари ҳали ҳам алам ичида тирноқ остидан кир қидириш билан оворалар. Уларнинг мақсади аниқ - Доналд Трамп тақимидаги баъзи одамларни АҚШ манфаатларига зид равишда Россия ва унинг Президенти Владимир Путин билан ҳамкорлик қилганларини, Россия Трампнинг ғалабасига яширин йўллар билан ҳисса қўшганини исботлаш ва импичмент йўли билан Доналд Трампни президентлик курсисидан улоқтириш. АҚШ та...

  • 07:15Тарихий воқеа: Украиналиклар 11 июндан ЕИга визасиз кироладилар

    Кеча Франциянинг Старсбург шаҳрида жойлашган Европа Иттифоқининг парламентида украиналикларга визасиз кириш ҳаққи берувчи қонун акти имзоланди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Қонун акти Европарламент Президенти Антонио Таяни ва ЕИ Кенгашининг жорийдаги раиси, Мальта давлатининг Ички Ишлар ва Миллий Хавфсизлик Вазири Кармело Абела тарафидан Украина Президенти Петр Порошенко ҳам иштирок этган маросимда имзоланди (расмда Порошенконинг ёнидаги аёл – Европарламентнинг шу масала бўйича д...

17 May 2017
  • 22:50Шоира Ҳалима Худойберди “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди

    70 ëшни қаршилаган Ўзбекистон Халқ шоираси Ҳалима Худойбердига “Эл-юрт ҳурмати” ордени берилди. Шоиранинг юбилек маросими Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташкил қилинди. Шунингдек, бугун шоиранинг “Осойишта шам” деган китоби босмадан чиқди. Бу эса сўнгги 25 йил ичида унинг илк китоби нашр иқлингани деганидир. Эри Мавлон Умрзоқ 1994 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг маслаҳатчиси сифатида қамалгач, шоира ижодига ҳам чек қўйилган. Ўз да...

  • 22:18Шаҳрихонда 200 дан ортиқ киши музқаймоқдан заҳарланиб, шифохонага тушди

    Андижон вилояти Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 15 май куни соат 14:30 дан бошлаб, 22:00 га қадар жами 186 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг турли бўлимларига кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи ва тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги ахборот хизмати маълумотида айтилган. Шифохоналарга мурожаат қилган жами беморларнинг 4 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда бўлганл...

  • 21:49Президент Шавкат Мирзиё Сирдарёга сафар қилди, бу вилоятда мўъжизакор ўзгаришлар бўлаётганига ишониш керакми?

    Ўзбекистон Миллий Ахборо Агентлигига хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиё жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. У ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Кишилар билан мулоқотда бўлди. ...