Кундалик хабарлар - 07 June 2017
- 19:45Эндиликда махсус инспекция таълим сифатини ҳам назорат қилади
Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Бу ҳақда Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджид бугун Тошкентда ўтказилган Халқаро Пресс-клуб йиғилишида маълум қилди. Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади - таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан ...
- 19:30Яхши хабар: Россиядан келаётган пул ҳажми 2 бараварга ўсди, аммо ҳали муаммоларимиз кўп
Россия Марказий Банки маълумотига кўра, 2017 йилнинг дастлабки чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,79 фоизга ортди. Январь - март ойлари давомида Ўзбекистонга 570 миллион АҚШ доллари (ўтган йилга қараганда 192 миллин доллар кўп) миқдорида пул маблағи юборилди. 2016 йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 378 млн доллар, 2015 йилда - 466 млн долларни ташкил этганини ҳисобга олганда, Россияда бу уч ойликда келган пул сўнги йилларда...
18:49Из почтового ящика “Харакат”: “Диалог с народом или лоббирование собственных интересов?»
В призме общения между высшей властью и населением особую актуальность приобретает работа институтов гражданского общества, связывающая всех в единую замкнутую цепь. В Узбекистане таким связующим звеном выступает Общественный фонд по поддержке ННО при Олий Мажлисе. Изначально деятельность фонда задумывалась как формирование организации, способствующей оказанию финансовой, консультационной или юридической поддержки ННО. На самом же деле Фонд стал большим мыльным пузырем – имеющим красивую ...
17:32Остонада ШҲТ давлатлари мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлди, кейин уларни Нурсултон Назарбой қабул қилди
Бугун Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотияга аъзо бўлган давлатларнинг мудофаа вазирлари йиғилиш ўтказдилар. Казинформ хабар беришича, йиғилишда 5 мамалакатнинг вазирлари Жасузаков (Қозоғистон), Чан Ваньцюань (ХХР), С.Шойгу (Россия), М.Шерали (Тожикистон, К.Бердиев (Ўзбекистон) ва Қирғизистон армияии Бош штабининг бошлиғи Р.Дуйшенбиев ҳамда ШҲТ Бош котиби Р.Алимов иштирок этди. Умумий гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, йиғилиш қатнашчилари халқаро ва минтақавий актуал масалаларни муҳ...
16:29Суннийларнинг шиаларга қарши террори Эронга ҳам етиб келди, сунний-шиа уруши бошланадими?
Бугун ўлимчи-террористлар ва қуролланган гуруҳлар Теҳронда мамалакат парламенти жойлашган бинога ва Оятуллоҳ Ҳомений мақбарсига ҳужум қилиб, камида 12 кишини ўлдирдилар дейилади Reuters Агентлигининнг Эрондаги ярим расмий Tasnim Агентлигига асосланиб ҳозиргина тарқатган хабарда. Эрон парламенти биносига аёллар кийимини кийиб олган 4 киши кирган, улардан бири бинонинг 4-чи қаватида ўзини-ўзи портлатган, қолган 3 тасини полиция хизматчилари отиб ўлдиришга улгурганлар. 5 соатдан кейин 3 киши Оя...
23:11Ўзбекистон ИИВнинг Бирлашган Таҳририятига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги расмий нашрлари саналган “Постда” газетаси ва “Қалқон” журналига янги Бош муҳаррир тайинланди. Мазкур нашрларнинг ўзбек ва рус тилларидаги таҳририятига эндиликда подполковник Илҳом Турғун бошчилик қилади. Илҳом Турғун шу пайтгача Ички Ишлар Вазирлигининг бош масхарабозларидан бири сифатида шу вазирлик таркибидаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
- 22:30Аҳолидан газ ва электр энегрияси қарзларини ундириш билан шуғулланадиган Мажбурий Ижро Бюросига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг бугунги фармони билан Тошкент шаҳар прокурори Ботир Қудратхўжа Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий Ижро Бюроси директори лавозимига тайинланди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида янги ташкил қилинган мазкур Бюронинг дунёда аналоги йўқ. Мазкур Бюро аҳолидан газ ва электр энегрияси қарзларини ундириш билан шуғулланади. Аҳолининг дебиторлик қарши бир неча миллиардга чиқиб ...
- 21:23Мамаризо Нурмурат Ўзбекистон Марказий Банки раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувига янги раис тайинланди - Мамаризо Нурмурат. 2004-2006 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган бу одам марҳум Ислом Каримнинг қаҳрига учраб, жавобгарликка тортилган, ҳозирги президент Шавкат Мирзиёнинг кўмаги билан пана-паналарда жон сақлаб келаётганди. Шавкат Мирзиё тахтга ўтиргач, Мамаризо Нурмурад Сенатнинг Бюджет ва Иқтисодий Ислоҳотлар Масалалари Қўмитаси раиси этиб тайинланди. Энду у бугундан бошлаб Марказий Банкка раҳбарлик қилади. Бу ха...
20:41Ниҳоят Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни лавозимидан улоқтирди
Бугун мамлакат Бош вазир ўринбосари, айни замонда, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари ҳам бўлган Рустам Азим лавозимларидан четлатилди. Марҳум Ислом Каримнинг меросхўри сифатида кўрилган бу одам анчадан бери Шавкат Мирзиёнинг томоғига тиқилган суяклардан бири эди. У ҳозирча “Ўзбекинвест” суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинланибди. Рустам Азим 1991-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият ...
20:12Туркия Остонада 9 июнда очиладиган ЭКСПО-2017 кўргазмасидаги ўз павильонини тақдим этди
Дунёниннг энг машҳур халқаро кўргазмасининг бу йилгиси - ЭКСПО-2017 – Остонда 8-9 июнь кунлари ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитидан кейин очилади. Демак, айнан саммит қатнашчилари ва саммит меҳмонлари иштирокида 9 июнда ЭКСПО-2017 расман очилади. Қозоқларнинг “Казинформ” агентлиги билдиришича, очилиш маросимида 17 давлатнинг президент ёки бош вазирлари иштирок этадилар. Бугун Туркиянинг бу кўргазмасидаги павильони расман тақдим этилгани ҳам “Казинформ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Саломов Ахмаджон
Добавить сведенияЧитать дальше...