07 June 2017
19:45 - Эндиликда махсус инспекция таълим сифатини ҳам назорат қилади
Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Бу ҳақда Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджид бугун Тошкентда ўтказилган Халқаро Пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади - таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш экани иддао қилинмоқда.

Маҳаллий ТВ каналларга кўра, Халқаро Пресс-клуб анжуманда Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазирлиги, Давлат Тест Маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети, Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент Давлат Юридик Университети раҳбарияти ҳамда экспертлар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишган.