07 June 2017
19:30 - Яхши хабар: Россиядан келаётган пул ҳажми 2 бараварга ўсди, аммо ҳали муаммоларимиз кўп
Россия Марказий Банки маълумотига кўра, 2017 йилнинг дастлабки чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,79 фоизга ортди. Январь - март ойлари давомида Ўзбекистонга 570 миллион АҚШ доллари (ўтган йилга қараганда 192 миллин доллар кўп) миқдорида пул маблағи юборилди.

2016 йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 378 млн доллар, 2015 йилда - 466 млн долларни ташкил этганини ҳисобга олганда, Россияда бу уч ойликда келган пул сўнги йиллардаги юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Аммо, бундан хурсанд бўлиш билан чекланмасдан, Ўзбекистоннинг ғаоиб ички иқтисодий аҳволи устида ўйлашимиз керак. Ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам.