Кундалик хабарлар - 06 June 2017
19:23Лондон кўпригида теракт уюштирган ва полиция тарафидан отиб ўлдирган 3 террорист мусулмон бўлиб чиқди
Кечагина тарқатган хабаримизда 3 июнь куни кечқурун Лондон марказидаги машҳур кўприклардан бирида бир микроавтобус йўловчилар устига юргани, кейин ундан чиққан 3 киши қўлларидаги пичоқлар билан атрофдаги одамларга ташланганларини хабар қилар экан, бу воқеа эътиборга ортиқча лойиқ ҳам бўлмаган навбатдаги исломий теракт бўлиб чиқишини башорат қилган эдик. Бугун дунёнинг ахборот воситалари ўша 7 кишининг ўлими, 50 га яқин кишининг ярадор бўлиши ҳамда полиция у 3 террористни отиб ўлдириши билан битг...
23:17Хонандаларга президентни улуғлаб қўшиқ айтиш таъқиқланди, Ислом Карим ўзига ҳайкал ҳам қурдирмаганди. Нимага?
"Ўзбекконцерт” ширкати хонадаларга президент ва давлат раҳбарларини олқишловчи, кўкларга кўтарувчи ашулалар айтишни таъқиқлади. Бунга хонанда Дилфуза Исмоилованинг Шавкат Мирзиёга бағишлаб "Шу юрт султони бор бўлсин", деб қўшиқ айтгани сабаб бўлди. Мазкур қўшиқда президент султонга тенглаштирилади ва унда султон улуғланади. “Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи Азамат Ҳайдар: "Сўнгги пайтларда айрим хонандаларимиз билиб билмай, чала шоирларга шеър заказ қили...
- 22:41Шавкат Мирзиё ашаддий экстремистларни фуқароликдан чиқармоқчи
Президент Шавкат Мирзиё Андижон вилоятига сафари чоғида ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида гапира туриб, диний экстремизмда айбланиб қамалганларнинг аксариятини озодликка чиқариш, бу йўлдан қайтмаганларни эса фуқароликдан чиқариб, қамоқларда сақлаш хусусида гапирди. Хусусан, Шавкат Мирзиё Андижон дин пешволарига мурожаат қилиб, қуйидагиларни айтди: бешта маҳаллада 20-30 та адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматад...
22:26“Uzreport TV” телеканали молиявий муаммолар сабали эфирини тўхтатди
2017 йил 3 июндан “Uzreport TV” теледастурини Ўзбекистон Республикасида рақамли форматда тарқатиш вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси хабар бермоқда. Маълум бўлишича, бунга «Uzreport» ахборот агентлигининг теледастурини тарқатиш хизматларини кўрсатиш бўйича 2017 йил апрель-май ойлари учун қарздорлик юзага келгани сабаб бўлган. Айтиш керакки, мазкур телеканал қисқа вақт ичида каттагина аудитория тўплаган, унинг жонли кўрсат...
21:52Долларнинг расмий курси ошди, “қора бозор” бир қалқиб тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 2017 йил 6 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг ўтган ҳафтадаги курси 28 сўм 15 тийин қимматлашиб, 3874 сўм 48 тийинни ташкил қилди. Мамлакатда хорижий валюталарнинг ҳақиқий қийматини белгиловчи “қора бозор” эса ўтган дам олиш кунларида бир қалқиб тушди. Я...
- 21:15Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўринбосар тайинланди, энди мўъжизалар бўладими?
Шу пайтга қадар Ўзбекистон Репсубликаси Президенти девонининг Бандлик ва Аҳолининг Фаравонлик Даражаси бўйича Ижтимоий-иқтисодий Сиёсат Сектори мудири бўлиб ишлаб келаётган Эркин Муҳитдинов Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги президент фармонида бандлик ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган сиёсатни чуқарлаштириш тилга олинган. Ўзбекистонда ўртача ойлик кулгили даражада оз, я...
20:44Шу ҳам хабарми? Президент Шавкат Мирзиё Чехия президенти Милош Земан билан учрашармиш!
Ўзбекистони Президенти Шавкат Мирзиё Чехия президенти Милош Земан билан Қозоғистон пойтахти Остонада ўтадиган Astana Expo 2017 кўргазмаси доирасида музокара ўтказади. Бу ҳақда Чехия саноат ва транспорт иттифоқи вакили Эва Величкова маълум қилди. Учрашуда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда. Хабарга кўра, Остонада 7–8 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Astana...
20:18Жуда қизиқ: 7 араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди
Авваламбор шуни айтиш керакки, сал кам 2 млн аҳолига эга бўлган ва ҳудудининг асосий қисми чўлдан иборат бўлган кичкинагина Қатар киши бошига Ялпи Ички Маҳусулот бўйича (144 минг доллар) дунёда биринчи ўринда туради. Масалан, Ўзбекистонда бу кўрсатгич кулгили даражада оз - 2,1 минг доллар атрофида. Форс кўрфазига чиқувчи, бошқа тарафлари Саудия Арабистони билан ўралган Қатарнинг асосий бойлиги табиий газ ва нефтдир. Аҳолининг 40 фоизи араблар, 18 фоизи покистонликлар, яна 18 фоизи ҳиндистонликла...
07:47Хабарга ҳам арзимайдиган хабар: 3 июнь куни кечқурун Лондондаги кўприкда микроавтобус йўловчилар устига юрди, 7 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин ярадор бор
Бу ҳақда хабар тарқатаётган жаҳоннинг машҳур ахборот воситалари Лондоннинг марказида Темза дарёси устидан ўтувчи бир неча машҳур кўприкдан қайсибири устида исломий эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаган бундай теркат бўлганини билдирганлари йўқ. Аслида, бунинг аҳамияти ҳам йўқ бўлса керак. Аммо, мусулмонларни ўзларича ҳурмат қиладиган ғарблик журналистлар бу теракт учун “исломий” ифодасини ишлатмаётганлари олқишга сазовор бўлиши мумкин Микроавтобуc йўловчилар устига юргандан кейин, ун...
23:34Из почтового ящика «Харакат»: Из койки в койкую. «Харакат»: Описанный здесь портрет Акмаля Саидова не полон
Человеческую сущность порой можно определить одной фразой – из крайности в крайность. Немало примеров тому, как уголовники ударялись в религию, пьяницы становились ярыми трезвенниками. Не зря в узбекском народе бытует пословица «Ветреница в старости становится монашкой, а вор – муллой». А бывает ли наоборот? Случай известного узбекского парламентария и юриста Акмаля Саидова доказывает, что бывает. В советские времена, будучи руководителем комсомола, он был ярым блюстител...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Самат Мурод
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...