06 June 2017
23:11 - Ўзбекистон ИИВнинг Бирлашган Таҳририятига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги расмий нашрлари саналган “Постда” газетаси ва “Қалқон” журналига янги Бош муҳаррир тайинланди. Мазкур нашрларнинг ўзбек ва рус тилларидаги таҳририятига эндиликда подполковник Илҳом Турғун бошчилик қилади.

Илҳом Турғун шу пайтгача Ички Ишлар Вазирлигининг бош масхарабозларидан бири сифатида шу вазирлик таркибидаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.