07 June 2017
17:32 - Остонада ШҲТ давлатлари мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлди, кейин уларни Нурсултон Назарбой қабул қилди
Бугун Остонада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотияга аъзо бўлган давлатларнинг мудофаа вазирлари йиғилиш ўтказдилар. Казинформ хабар беришича, йиғилишда 5 мамалакатнинг вазирлари Жасузаков (Қозоғистон), Чан Ваньцюань (ХХР), С.Шойгу (Россия), М.Шерали (Тожикистон, К.Бердиев (Ўзбекистон) ва Қирғизистон армияии Бош штабининг бошлиғи Р.Дуйшенбиев ҳамда ШҲТ Бош котиби Р.Алимов иштирок этди.

Умумий гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, йиғилиш қатнашчилари халқаро ва минтақавий актуал масалаларни муҳокама қилишган, замонавий таҳдид ва чақириқларга жавоб бериш учун ушбу мамлакатлар жойлашган минтақада тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва барқарорликни кучайтириш ҳақида гаплашишган ҳамда 2018-2019 йилларда ўзаро ҳамкорлик режаларини тасдиқлашган.

Кейин юқорида санаб ўтилган йиғилиш қатнашчиларини Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой қабул қилибди. Бу ҳақдаги умумий гаплардан иборат хабарнинг охирги жумласигина диққатга сазовордир: “Йиғилиш охирда Давлат раҳбари мудофаа вазирликларининг фаолияти ШҲТда иқтисодий интеграцияга руҳига мосланиши керак”. Бу сўзларнинг диққатга сазоварлиги шундан иборатки, шу пайтгача бутун дунёда бунинг акси ҳукмронлик қилмоқда ва қилади. Акс ҳода, мудофаа вазирликларнинг кераги ҳам йўқ бўларди.

ШҲТ давлаилари мудофаа вазирларининг кейинги йиғилиш 2018 йилда Хитойда бўлиши ҳам айтилган. Демак, ШҲТнинг кейинг саммита ҳам Хитойда бўлади.