06 June 2017
20:41 - Ниҳоят Шавкат Мирзиё Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни лавозимидан улоқтирди

Бугун мамлакат Бош вазир ўринбосари, айни замонда, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари ҳам бўлган Рустам Азим лавозимларидан четлатилди. Марҳум Ислом Каримнинг меросхўри сифатида кўрилган бу одам анчадан бери Шавкат Мирзиёнинг томоғига тиқилган суяклардан бири эди. У ҳозирча “Ўзбекинвест” суғурта компаниясига раҳбар этиб тайинланибди.

Рустам Азим 1991-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси, 1998-2000 йиллари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазири сифатида фаолият кўрсатган.

2000 йилдан 2002 йилгача у Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири, 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодиёт ва Статистика Вазири бўлиб ишлаган. 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Алоқалар вазири. 2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири. 2008 йил 22 ноябрдан 2016 йил декабригача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Молия вазири, Макроиқтисодий Ривожлантириш Мажмуаси раҳбари. 2016 йил 15 декабрдан Бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий Ривожлантириш Мажмуаси раҳбари эди.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу - Шавкат Мирзиёнинг ҳаромий Ислом Каримдан кейин кўзга кўринмасдан давом этаётган тахт учун кураш доирасидаги энг жиддий қадами бўлди. Тахт силкинишга бошлаганга ўъшайди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Рустам Азимнинг кейинги жойи ҳозир Шавкат Мирзиё ўтирган тахт бўлади, аслида, шундай бўлиши керак эди, ёки қамоқхона.