06 June 2017
21:23 - Мамаризо Нурмурат Ўзбекистон Марказий Банки раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки бошқарувига янги раис тайинланди - Мамаризо Нурмурат. 2004-2006 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган бу одам марҳум Ислом Каримнинг қаҳрига учраб, жавобгарликка тортилган, ҳозирги президент Шавкат Мирзиёнинг кўмаги билан пана-паналарда жон сақлаб келаётганди. Шавкат Мирзиё тахтга ўтиргач, Мамаризо Нурмурад Сенатнинг Бюджет ва Иқтисодий Ислоҳотлар Масалалари Қўмитаси раиси этиб тайинланди. Энду у бугундан бошлаб Марказий Банкка раҳбарлик қилади.

Бу хабарнингн қизиқ бир жиҳати бор. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк бошқарувининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш Сенат ваколатига киради. Сенатнинг ялпи мажлиси бир ҳафта аввал ўтганди, Марказий Банк раиси Файзулла Муллажон ҳали тирик эди. Демак, Шавкат Мирзиёнинг ўзи каби Марказий Банкнинг янги раиси ҳам конституцияга зид равишда расмий лавозимга келди...